RU

Последние новости

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  1 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Бир ўйин тарихи. Амирликлардан олинган реванш ёхуд БАА U-23 – Ўзбекистон U-23 - 0:2 Новости

Бир ўйин тарихи. Амирликлардан олинган реванш ёхуд БАА U-23 – Ўзбекистон U-23 - 0:2

Оралиқдаги кичик тўхталишдан сўнг бир ўйин тарихи давом этади.

Турли ёшдаги терма жамоаларимиз учун Бирлашган Араб Амирликлари ўта ноқулай рақиб ҳисобланади. Қандай мусобақада йўлларимиз кесишмасин бизга яхшигина бош оғриқ бўлишади ва қийинчилик туғдиришади. 2008 йил ёшлар терма жамоамиз Осиё чемпионати финал учрашувида, 2010 йил Осиё ўйинларида, 2012 йил Олимпияда йўлланмаси учун, 2013 йил Осиё кубоги саралаш босқичида, 2014 йил ёшлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ва ҳоказо. Деярли барча тўқнашувларда уларга енгилганмиз. Бироқ, 2017 йил Амирликларда ўтказилган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Хитойдаги Осиё чемпионати саралаш босқичида бу анъанага барҳам берилди.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги олимпия терма жамоамиз квалификацион раундда Ливан, Непал ва мезбон БАА билан бир квартетдан жой олганди. Дастлабки икки беллашувда вакилларимиз айтарли жиддий қаршиликка учрамади. Ливан ишончли 3:1, Непал эса 2:0 ҳисобида таслим этилди. Мусобақа финал босқичига эса гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган терма жамоаларгина муаммосиз йўл оларди. Иккинчи ўрин эса аҳволимизни анча мураккаблаштириши тайин эди. Буёғи ҳисоб, китоб ва математика. Эсингизда бўлса 2016 йил Қатардаги турнир саралашида ҳам сўнги турда Сурияга мағлубиятга учраб қолган жамоаларнинг ёрдами билан ҳал қилувчи босқичга чиққандик. БАА билан учинчи тур барчасига ойдинлик киритиши керак эди. Мағлубият икки жамоанинг зарарига ишларди.


Сарлавҳа бошида бежиз янгиланган тарих деган сўзни ишлатмадик. Бундан 21 йил олдин ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берганди. Ўшанда 2000 йил Ливандаги Осиё чемпионати учун саралаш баҳсларига БАА мезбонлик қилганди. Унда эса миллий жамоамиз қатнашганди. Дастлабки учта ўйинда биз ҳам, амирликлар ҳам қолган термалардан осонликча очко олгандик. БАА ўз майдонида 27 минг мухлис қаршисида мағлубиятни тан олишга мажбур бўлганди. Миржалол Қосимовнинг пасидан сўнг Шацких дарвозани ишғол қилиб йўлланмани тақдим қилганди. 2017 йилги саралашда йигитларимиз тарихда акалари амалга оширган ишни ажойиб тарзда такрорлашганди.

Учрашувдаги биринчи гол стандарт вазиятдан сўнг урилди. Жавоҳир Сидиқовнинг бурчакдан етказиб берган тўпини “Бунёдкор” ҳимоячиси Ислом Қобилов боши билан дарвоза тўрига жойлади. Футболчи “қалдирғочлар” сафига қайтгунига қадар Бекободнинг “Металлург” жамоасида малакасини ва тажрибасини оширган, бир қатор чиройли голларга муаллифлик қилганди. Иккинчи гол ҳамюртларимизнинг комбинатцион ҳужумидан сўнг урилди. “Насаф”да ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Азиз Ғаниев ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб боради ва тўпни бўш турган Сидиқовга узатади. Одатда чап оёқда ҳаракатларни амалга оширадиган футболчи жамоадошининг пасидан кейин Муҳаммад Бусанда қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига зарба бериб якуний нуқтани қўяди. Шу тариқа йигитлар Осиё чемпионатига чиптани қўлга киритишганди. Финал босқичида нималар рўй бергани ҳақида гапирмаймиз. Буни ўзингиз жуда яхши биласиз.


Бизга терма жамоа футболчиларининг деярли барчаси Олий Лигада ўз жамоаси таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётгани фойда келтирганди. Акром Комилов, Ислом Қобилов, Рустам Ашурматов “Бунёдкор”нинг етакчисига айланиб улгурган, Жавоҳир Сидиқов, Ойбек Рустамов “Қўқон -1912”да асосий таркиб аъзоси саналарди, Бобур Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов, Одил Ҳамробековлар аллақачон “Насаф”да тажриба тўплаб улугуришганди. Хуллас чемпионатимизда ёш футболчиларга эътиборни ошиши муҳим мусобақаларда асқотишини жонли мисол билан исботланди. Умумий қилиб айтганда футболчиларимиз аввалги муваффақиятсизликлар учун ҳам реванш олишни уддалашди.

U-23 Осиё чемпионати саралаши
“D” гуруҳи 3-тур
19.07.2017. Ал Айн “Таҳнун Бин Муҳаммад” стадиони
Ўзбекистон U-23 – БАА U-23 0:2
Голлар:
Ислом Қобилов 67, Жавоҳир Сидиқов 90.
Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Ислом Қобилов, Достон Турсунов, Акром Комилов, Аббос Отахонов, Азиз Ғаниев, Жавоҳир Сидиқов, Одил Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов, 88), Шароф Муҳиддинов, Жасур Яхшибоев (Дониёр Нарзуллаев, 76), Забиҳилло Ўринбоев (Бобир Абдихолиқов, 90)
Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика