RU

Последние новости

21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  4 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  1 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  19 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  7 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  10 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   19 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи" Новости

Бир ўйин тарихи. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"

2012 йил Олий лиганинг қолдирилган 5-тури доирасида 11 июнь куни Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро беллашишади.

Ўша ўйинга қадар Деян Журжевич бошчилигидаги "Пахтакор" 8та ўйинда 5та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб 18 очко билан иккинчи ўринда, Юрий Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" 8та ўйинда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган ҳолда 5-ўринда эди.

Учрашувда ҳисобни "шерлар" очишади. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Даврон Ҳошимов узоқ масофадан гол уради - 0:1.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач мувозанат тикланади. Жарима майдонига узатилган тўпни бугунги кунда ҳакамлик қилаётган Шавкат Насибуллаев дарвозага йўллайди - 1:1.

66-дақиқада Мансур Саидов узоқ масофадан ажойиб тарзда гол уришга муваффақ бўлади ва "Нефтчи" стадиони ларзага келади - 2:1.

"Шерлар" мағлубиятдан қутулиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишади, майдонга ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Шаҳбоз Эркинов майдонга тушишади. Бироқ голни "Пахтакор" эмас мезбонлар уришади. Фарғоналиклар тўпурари Анвар Бердиев якуний ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шу тариқа "Пахтакор"нинг ўша мавсумдаги дастлабки мағлубияти Фарғонада содир бўлади.

Ўша йил "Пахтакор" 59 очко тўплаб Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. "Шерлар" мавсумдаги учта мағлубиятни "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор"дан қабул қилиб олишганди. "Нефтчи" эса 37 очко билан чемпионатни 6-ўринда тугатганди. Ўша мавсум Юрий Саркисян учун "Нефтчи"даги тўлақонли сўнгги мавсуми бўлганди. 2013 йил май ойида бош мураббий истеъфога чиқарилганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 3:1 (0:0)

11.06.2012. 5-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 13098 томошабин.

Бош ҳакам:
Коваленко Валентин

Голлар:
0:1 - Ҳошимов Даврон, 46
1:1 - Насибуллаев Шавкат, 57
2:1 - Саидов Мансур, 66
3:1 - Бердиев Анвар, 82

"НЕФТЧИ": Турдалиев Фаррух; Пўлатов Шукурали; Нурбоев Ойбек; Насибуллаев Шавкат; Ёқубов Бахтиер; Исроилов Отабек (Саидов Мансур, 46); Смоляченко Павел (Низомиддинов Муҳсин, 76); Мирзаев Сардор; Ҳакимов Шерзод (Бердиев Анвар, 65); Эрматов Дилёрбек; Акрамов Иқбол.
"ПАХТАКОР": Лобанов Александр; Кримец Егор; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Эркинов Шаҳбоз, 54); Климиашвили Иракли; Каримов Шерзод (Маҳсталиев Аббосбек, 64); Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом; Андреев Станислав; Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Ваҳобов Баҳриддин, 74)

Огоҳлантиришлар: Климиашвили Иракли, 57; Саидов Мансур, 66; Андреев Станислав, 76; Бердиев Анвар, 82; Кримец Егор, 87; Пўлатов Шукурали, 90+2





Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика