RU

Последние новости

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  3 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  129 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди Новости

Бир гуруҳ ўзбек спорти фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши мунтазам равишда спортимиз ривожига ҳисса қўшган фидойиларга эътибор кўрсатиб келади. Ташкилот яқинлашиб келаётган 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фахрий аёлларимизга байрам совғаларини улашди. Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисмида бу йил ўзининг 20-йиллигини нишонлаётган ЎзМТРК қошидаги “Спорт” телерадиоканалининг фахрий ижодкорлари ҳамда фаолиятини соғлом турмуш тарзи ва спорт тарғиботига бағишлаган бир гуруҳ соҳа фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони топширилди.

Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида ўтган тадбирда Спорт вазирининг ўринбосари Дурдона Раҳимова, Ўзбекистон Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, устоз-мураббийлар ҳамда бир гуруҳ Олимпия ҳаракати тарғиботчилари иштирок этишди. Дурдона Шукруллаевна тадбирни очиб берар экан, мамлакатимизда хотин-қизлар спортининг ривожига қаратилаётган эътибор, фахрийларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, улар томонидан бугунги ютуқларимиз учун қўйилган пойдевор ҳақида гапириб ўтди. Ўз навбатида, Баҳодир Махситович умрини соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишга бағишлаган устоз ижодкорларни эътироф этди. Қолаверса, спорт соҳасида хизмат қилган ва ҳозир ҳам фаолият олиб бораётган барча хотин-қизларни кириб келаётган байрам билан қутлади.

Шундан сўнг, спорт соҳасининг фидойи онахонларига эсдалик совғалари, устоз ижодкорларга эса “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари тақдим этилди. Тадбир қатнашчилари давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдиришди. Якунда фахрийларимиз халқимиз ва юртимиз фаровонлиги учун қўлларини дуога очишди", -дейилади Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси баёнотида.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика