RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

“Бир футболчи тарихи”. Қиммат машиналарга хоҳиши бўлмаган италиялик Федерико Кьеза ҳақида Новости

“Бир футболчи тарихи”. Қиммат машиналарга хоҳиши бўлмаган италиялик Федерико Кьеза ҳақида

УЕФА Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари доирасида бўлиб ўтган “Порту” – “Ювентус” (биринчи ўйиндаги натижа – 2:1) учрашувида мени португалияликларнинг иштиёқи, улар кўрсатган ўйиндан кўра туринликларни жавоб голи муаллифи кўпроқ қизиқтириб қўйди.

Мен уни “Фиорентина”да ўйнаб юрган кезларида кўрган эдим. Компютер ўйинларида негадир шу футболчини олиб ўйнардим, кўзимга иссиқ кўриниб қолган, очиғи. Чоршанба кунги ўйинидан сўнг эса у ҳақида сўз юритишга қарор қилдим. Танишинг – Федерико Кьеза, италиялик ярим ҳимоячи. 


Федерико Кьеза – ким ўзи у?

Қаҳрамонимиз 1997 йилнинг 25 октябрь куни Италиянинг Генуя шаҳрида туғилган. У ёшлик чоғини, футболдаги дастлабки билимларини Флоренсиянинг шимоли-шарқида жойлашган Сеттигнанесе шаҳрида олди. Унга дастлаб Курт Ҳамрин мураббийлик қилди. Унинг отаси Энрико – профессионал футболчи бўлган. У Италиянинг бир қатор жамоаларида фаолият олиб борган. Футболчининг ёшлик чоғи билан боғлиқ бир кичик жараён бор:


Болакай тахминан уч ёшларда эди. У атрофдагиларга умуман эътибор бермай югуриб келди ва телекамералардан тортиниб ўтирмай, отаси Энриконинг қўлига сакраб чиқиб олди.

— "Фиорентина" Батистутанинг ўрнига кимни олади?

— Тольдо!

— Лекин Тольдо шундоқ ҳам жамоада-ку, бизга ҳужумчи керак. Ким гол уради?

— Мен!

Федерико отасида ҳақида шундай деган эди: “Отам менга жуда кўп маслаҳат беради. У ёки бу вазиятда ўзини қандай тутиш, рақиблар ва ҳакамни ҳурмат қилиш борасида гапиради, аммо қандай ўйнашни ўргатмайди. Бу мураббийнинг иши”. Шунингдек, отаси ҳам ўзи ва ўғли билан бўлган бир жараён ҳақида: “Яқинда Федерико билан шаҳар кўчалари бўйлаб айланиб юргандик, ишқибозларнинг бир гуруҳи ёнимизга югуриб келдида, ундан дастхат. Кейин менга қарашди. Сиз унинг дадасимисиз? Сиз ҳам имзо қўйиб беринг” – деб эслаган эди. 


Клублардаги фаолияти ҳақида

Кьеза 2007 йилда “Фиорентина” жамоаси аъзосига айланди. Жамоанинг академиясидан фаолиятини бошлаб, 2016 йилгача ёшлар жамоасида тўп сурди. 2014/15 йилларда U-19 жамоасида ўйнаб юрди, 2016 йилнинг февраль ойида эса “Фиорентина” билан ўзининг дастлабки шартномасига имзо чекди. 

Жамоадаги дебютини “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган А Сериянинг сафар ўйинида нишонлади. А Сериядаги биринчи голини эса “Киево” жамоасига урган. Ўша баҳсда “Фиорентина” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Орадан 8 кун ўтгач эса “Женоа” билан бўлган баҳсда “Фиорентина” сафидаги иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. Европа лигасидаги дастлабки голини эса 2016 йилнинг декабрида “Карабах” жамоасига уради. 

Футболчи йилдан-йилга ўсиб борди. Унга анча аввалроқдан турли жамоалар шартнома таклиф қила бошлашди. Айниқса, 2018/19 йилги мавсумда бўлиб ўтган Италия Кубогининг чорак финал ўйинида “Рома” билан бўлган баҳсда Кьеза хет-трик қайд этганидан сўнг унинг харидорлари кўпайди.  

Футболчи ўз интервьюларининг бирида қуйидаги сўзларини айтган эди: “Мени татуировкаларим йўқ, бўлмаса ҳам керак – ҳозир деярли ҳамма фақат ташқи кўриниши, имиджи билан оввора бўлиб қолгани ёқмайди. Менга қиммат машиналар керак эмас, Porsche Cayenne рулида мени кўрмаслигингиз аниқ. Фаолиятим давомида бирор нарсага эришдимми? Албатта йўқ. Отам айтадиларки, А Серия футболчиси номига сазовор бўлиш учун камида 300 та ўйин ўтказиш зарур”. Футболчининг қанчалик камтарлигини шу сўзларидан ҳам билиб олиш мумкин.

2020 йилнинг 5 октябрь куни Кьеза “Ювентус” футболчига айланди. Клуб билан 2 йиллик шартномага имзо чекди. Жамоага келганидан 12 кун ўтиб, 17 октябрь куни “Ювентус” сафида дебют қилди. “Кротоне”га қарши баҳсда Алваро Моратага голли узатмани амалга оширган бўлса, қўшимчасига қизил карточка ҳам ишлаб олди. ЕЧЛ доирасидаги дебют ўйинини “Динамо Киев”га қарши ўтказди. Дастлабки голини эса айнан ушбу жамоа билан уй ўйинида урди. Италия А Сериясидаги илк голини 16 декабрь куни “Аталанта”га қарши ўйинда урди. “Милан” билан бўлиб ўтган ўйинда дубл муаллифи бўлди. 


Терма жамоадаги фаолияти ҳақида

Кьеза 2015 йилда Италиянинг U-19 жамоасига чақирув олди. 2016 йилда эса Италия U-20 сафига ҳам жалб этилди. 2017 йилнинг июнь ойида 21 ёшгача бўлган Европа чемпионатида Италия U-21 термаси билан биргаликда иштирок этди. Италия миллий терма жамоасига биринчи расмий чақирувни 2018 йилнинг март ойида олди. Аргентина термасига қарши ўртоқлик учрашувида эса миллий термадаги дебют ўйинини ўтказди. 2019 йилда Италияда ўтказилган U-21 Европа чемпионатида ҳам иштирок этди ва гуруҳ босқичининг ўзида 3 та гол уришга муваффақ бўлди. 


Шахсий ҳаёти

Кьезанинг севгилиси – Бенедетта Куагли. Федерико ўзининг Инстаграм саҳифасига жуфтликнинг бирга тушган суратларини жойлаб туради. 



“Дарслар инглиз тилида ўтилар ва тизим ҳам италян мактабларидан фарқ қилади. Мен нисбатан open-mind бўлдим. Менга маълум фанлар ёқади, сайёрамиз қандай тузилганига қизиқаман. Менимча, футболчи бўлмаганимда, физик бўлиб кетардим” – деган эди Кьеза ўз интервьюларининг бирида. 

У ўзининг ўйинини, нималарга қодир эканлигини “Фиорентина”да максимал даражада кўрсатган десак хато бўлмайди. Футболчи Турин клубида ўз ўрнини топиб бормоқда. “Порту”га қарши ўйинда ҳам ўзини кўрсата билди. Андре Пирло ёки Алессандро Дель Пьеродан кейинги етакчи бўлар бу кетишда, нима дедингиз?!


Оғабек Самисов тайёрлади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика