RU

Последние новости

21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  1 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   4 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  8 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  13 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   2 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  32 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган Новости

Биласизми? “Реал” ҳали умуман “Ливерпуль” дарвозасига йўл топа олмаган

Бугунги тўқнашувлар тарихига назар солсак, қизиқ ҳолатларга такрор ва такрор дуч келамиз...

"Ливерпуль" - "Реал Мадрид"
Чемпионлар Лигаси "Б" гуруҳи 3-тур.
2 октябрь 2014. Стадион: "Энфилд Роуд"
Бош ҳакам:
Никола Риццоли
Қанот ҳакамлари: Ренато Фаверани, Андреа Стефани
Захира ҳаками: Мауро Тонолини (Барчаси Италиядан)


Ёдингизда бўлса, “Ливерпуль” 2008/09 ЕЧЛ 1/8 финал босқичида Мадриднинг “Реал”ини икки ўйин натижасига кўра, 5:0 ҳисобида тор-мор келтирган эди.




Ўшанда Рафа Бенитес шогирдлари меҳмонда минимал ҳисобдаги ғалабани тантана қилган бўлсалар, ўша қизилларнинг собиқ мураббийи Кенни Далглиш сехри мўжизага қодир деган стадион “Энфилд Роуд”да йирик 4:0 натижаси қайд этилган.




Умуман олганда жамоалар шу вақтгача атиги 3 бор тўқнаш келган ва буни қарангки, уларнинг барчасида инглиз клуби зафар қучган. Шунингдек, мазкур баҳсларда “мерсисайдликлар” “қаймоқранглилар” дарвозасини 6 бор ишғол қилган, мадридликлар эса бир марта ҳам  гол ура олмаган.


Тахминий таркиблар:
Ливерпуль:
Миньоле – Джонсон, Ловрен, Шкртел, Морено – Джеррард, Аллен — Хендерсон – Коутиньо, Стерлинг, Лаллана

Реал: Касильяс – Карвахаль, Пепе, Варан, Марсело – Кроос, Модрич, Иско – Родригес, Роналду, Бензема


Жамоага ёрдам бера олмайдиганлар: Фланаган, Сусо, Старридж – Бэйл, Коэнтрау, Хесе, Рамос

Майдонга тушиши сўроқ остида: Сахо (Ливерпуль)




Қизиқ бу сафар омад кимга кулиб боқар экан? Балотелли исмли “пассажири” бор “Ливерпул”гами ёки ажойиб спорт формасида бўлган ва бирин-кетин гол уриш бўйича рекордларни янгилаётган Роналду бошлиқ “Қироллик клуби” футболчиларигами?


Омонжон Тўхтамирзаев тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика