Биласизми? Қатар бош мураббийини август ойида Бабаян мағлуб этганди
02 фев 2024 13:25
Новости
Биласизми? Қатар бош мураббийини август ойида Бабаян мағлуб этганди
Эртага, 3 февраль куни Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Қатарга қарши майдонга тушади.
Бугунги кунда Қатар бош мураббийи бўлиб ишлаётган Бартоломе Маркез Лопес 2023 йил "Ал Вакра" устози бўлганди. Ёдингизда бўлса ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф ўйинида "Ал Вакра" айнан шу бош мураббий бошчилигида ўз майдонида Самвел Бабаян бошчилигидаги "Навбаҳор"га ютқазиб қўйганди.
Ўша ўйинда майдонга тушган "Навбаҳор" футболчиларидан Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, Жамшид Болтабоев ва Жамшид Искандеров айни пайтда Осиё кубогида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии