RU

Последние новости

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  0 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  6 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида Новости

⚡️ Биласизми? Нестеров тарихда энг кўп титул қўлга киритган дарвозабонлар бешлигида

“Goal” тарихда энг кўп титул ютган дарвозабонлар рўйхатини тақдим этди.

Унда етакчи сифатида португалиялик Витор Баия кўрсатилган. Кипер фаолияти давомида “Порту”, “Барселона” шарафини ҳимоя қилган ва умумий 35 та жамоавий соврин қўлга киритгани маълум бўлди. Ундан кейинги ўринлардан Мануэль Нойер ҳамда Жанлуижи Буффон бормоқда. 36 ёшли Нойер “Шальке 04”, “Бавария” ҳамда Германия ТЖда 31 та, Буффон эса “Парма”, “Ювентус”, ПСЖ ҳамда Италия ТЖда 28 та титул ютгани кўрсатилган.

Кучли бешликка Икер Касильяс (27 та), Эдвин ван дер Сар ва Кейлор Навас (26 тадан) якун ясаган.

*Бироқ, рейтинг тўғрилигига бироз шубҳа бор. Чунки, украиналик таниқли дарвозабон Александр Шовковскийда 31 та, бразилиялик Жулио Сезарда 34 тага яқин соврин мавжуд.

Ўзбекистондан бу бешликка Игнатий Нестеров ҳам бемолол қўшила олади. Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши посбонлардан бири ҳозиргача 26 та титулга эришгани маълум бўлди. Шунингдек, Нестеров 2015 йил "Локомотив" Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганида қайдномадан ўрин олмаган.

Нестеров “Динамо”, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Уҳуд” (С.Арабистони) ҳамда “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилган.

Ютуқлари:

Ўзбекистон чемпионлиги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2009, 2010, 2011, 2013, 2016, 2017, 2018 йилларда);

Ўзбекистон кубоги – 13 та (2002, 2003, 2004, 2005, 2006, 2007, 2008, 2010, 2012, 2013, 2014, 2016, 2017).

Агар МДҲ кубоги ҳам расмий мусобақа деб олинса, у ҳолда Игнатийнинг жамоавий совринлари 27 тага тенг. У 2007 йил “Пахтакор” сафида мазкур турнирда муваффақиятга эришган.

Маълумот ўрнида, Игнатий Нестеров бешта (2004, 2007, 2011, 2015, 2019) Осиё Кубогида қатнашган ягона футболчи. Шунингдек, у Ўзбекистон МТЖ билан қитъа биринчилигида энг кўп баҳсда қатнашиш борасида Тимур Кападзе билан бирга рекордчи саналади – 17 тадан учрашув.

Ўтган мавсумни “Қизилқум”да ўтказган Нестеров Ўзбекистон чемпионатида беш юзлик довонга яқинлашгани ҳақида хабар бергандик.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика