RU

Последние новости

17:59Суперлига. "Локомотив" – "Олимпик". Таркиблар маълум  0 17:34Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз  0 17:17"Барселона" собиқ футболчиси АПЛда ўйнайди  0 16:49Расман: "Челси" собиқ футболчиси фаолиятини Эронда давом эттиради  1 16:21"Бавария" юлдузи полиция билан катта муаммога дуч келди  1 15:54Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сурхон" ва "Сўғдиёна" 2 нафардан йўқотишга эга  0 15:26"Челси" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтиши мумкин  1 14:59"Интер" украиналик форвардга даъвогар  4 14:36"Ливерпуль" "Хоффенхайм" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 14:09"Челси" икки ҳужумчиси билан хайрлашади  1 13:3610 йил ичида трансферлардан максимал фойда кўрган клублар  4 13:11"Интер" келаси мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  2 12:45Артета Жезусни мақтади  3 12:28"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 9 ёшли Ҳожиакбаров Муҳаммад Али  0 12:00"Байер" мавсумга фаворит сифатида киради"  3

Биласизми? "Нефтчи" бу йил янги футболчиларга кўтарма пули бермади Новости

Биласизми? "Нефтчи" бу йил янги футболчиларга кўтарма пули бермади

Кеча Фарғонада бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Нефтчи" клуби раиси Комилжон Мирзабоев асосан молиявий масалалар юзасидан бир қатор саволларга жавоб берди.
- Бу йил "Нефтчи" сафига келиб қўшилган Игорь Петковичга 200 миллион сўм кўтарма пули берилгани ҳақида айтилмоқда. Шу ва умуман бу йилги кўтарма пуллари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Дарҳақиқат ўша мақолада шу ҳақда ёзиб ўтилган. Лекин бунга шундай жавоб бериш мумкинки, бу йил таркибимизга янги келиб қўшилган футболчиларнинг бирортасига кўтарма пули берилмаган. Ҳаттоки хорижлик ўйинчилар учун ҳам. Лекин биз футболчиларга жамоа олдига қўйилган вазифа бажирилса бонус беришни айтдик.

- Сир эмаски мамлакатимиздаги бошқа клублар янги келаётган ўйинчиларга маълум миқдорда кўтарма пулларини беришмоқда. Айтингчи, "Нефтчи" клуби тажрибали ва легионер футболчиларнинг олиб келаётганда бу кўтарма пулларини қандай бекор қилди. Демоқчиманки футболчилар сизлар вада қилган бонусга қай тариқа ишонишди?

- Футболчиларни жамоага мураббийлар штаби таклиф этади. Уларга эса футбол агентлари тавсия қилади. Агарда мураббий мана бу ўйинчи бизга керак, бунинг учун у билан шартнома имзолаш кераклигини айтса, раҳбар сифатида мен ўша футболчи билан шартнома тузаман. Янги ўйинчиларни кўтарма пулисиз қай тарзда жамоага олиб келиб ўйнатиш эса бу клубни ички сири бўлиши керак. Асосийси клуб ва футболчи ўртасида ўзаро ишонч юзага келган.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика