RU

Последние новости

03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  2 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  27 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  0 00:09"Тоттенхэм" "Реал" ҳимоячисини трансфер қилиш бўйича музокараларни бошлади  2 23:35Бубаня "Металлург" ихтиёрига етиб келди  1 23:07"Тоттенхэм"ни бошқариш учун номзодлар маълум  4 22:40ОКМК назорат ўйинида "Ротор"га ютқазди  0 22:13"Барса" президентлигига номзод Виктор Фонт: "Клубнинг "Реал" эмас, Месси билан алоқани узганини кечириб бўлмайди"  9 21:28ОЧЛ 2. Туркманистонга юлдузларсиз борган "Ал Насср" "Аркадағ"ни мағлубиятга учратди  10 21:05Эшитдик-да! "Нефтчи"нинг легионер ҳужумчиси "Қўқон-1912"га ўтишга яқин  11 20:38Тарихда шу кун. Ўзбекистон - Баҳрайн 0:1, Нестеров йиғлаган оқшом  7

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти Новости

Биласизми? Ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий ишлаяпти

Биринчи даврадан сўнг 10-поғонада бораётган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби доим ўзига хослиги билан ажралиб турган.
Ўз вақтида Юрий Саркисян бу жамоани бошқарганида ҳамманинг эътибори қаратиларди. Энди бўлса “Нефтчи” ўзининг яна бир жиҳати билан одамлар эътиборини тортишга ҳаракат қиляпти. Назаримизда, бу жамоа ишлаётган мураббийлари сони бўйича олий лигада рекордчи ҳисобланади.

Ҳисоблаб кўрсак, ҳозирги “Нефтчи”да 11 нафар мураббий (!) ишлаётган экан. Жамоани Саркисян бошқарган пайтлари у кишига ака-ука Дўрмоновлар, шунингдек Сергей Лебедев ёрдам берарди. Жамоада ҳатто жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан дарвозабонлар мураббийи ҳам йўқ эди. Шунга қарамай, “Нефтчи” доим совринли ўринлар учун баҳс олиб борарди.

Ҳозир эса жамоа ўртамиёналар сафида юрибди, бунинг устига ҳали-бери соврин учун курашмаса керак. Лекин “Нефтчи” ўринбосарлари биринчи даврани биринчи ўринда тугатишди. Қизиғи шундаки, аксар ўринбосарлар жамоаларида кўпи билан икки мураббий ишлаётган бир пайтда “Нефтчи” ёшларида бешта мураббий ишламоқда. Шунда асосий таркибда олти нафар мураббийнинг фаолият олиб бораётгани ийдинлашади. 11та мураббий бу футболдаги битта таркиб деганидир. Қойил, лекин!   

АСОСИЙ ТАРКИБ
Мурод Исмоилов – бош мураббий
Алексей Евстафеев – катта мураббий
Сергей Лебедев – ёрдамчи мураббий
Андрей Фёдоров - ёрдамчи мураббий
Вячеслав Томилин – дарвозабонлар мураббийи
Шерзод Райимжонов – ёрдамчи мураббий

ЎРИНБОСАРЛАР ТАРКИБИ
Сергей Ковшов – катта мураббий
Валерий Седунов - ёрдамчи мураббий
Баҳром Ҳайдаров - ёрдамчи мураббий
Диёр Алижонов - ёрдамчи мураббий
Хислат Чилматов –дарвозабонлар мураббийи

Изоҳ: Рўйхатдан кимдир тушиб қолган бўлса узр сўраймиз.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика