RU

Последние новости

13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  3 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   18 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  2 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  11 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  3 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  22 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  3

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди Новости

Биласизми? Бухоронинг “Лабса” жамоаси Фарғонадаги учрашувга захира футболчиларисиз борди

Хабарингиз бор, бугун ПРО-Лиганинг “Б” гуруҳида 30-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Лига дебютанти Бухоронинг “Лабса” жамоаси афтидан бошқа жамоалар сингари молиявий муаммоларга дуч келган кўринади. Боиси “Лабса” жамоаси Бухородан Фарғона вилояти, Олтиариқ туманига “Ифтихор” билан баҳсни ўтказиб қайтиш учун атига 11та футболчини олиб борган.

Энг қизиғи учрашув қайдномасига захира футболчилари ёзилмаган. Қолаверса “Лабса”ни сафар учрашувига бош мураббий эмас балки спорт директори Қобил Баратов олиб боргани маълум бўлди. Ҳар холда учрашув қайдномасига “Лабса” раҳбарияти бирорта ҳам мураббийини исм шарифини қайд этмагани киши эътиборини тортди.

Маълумот учун “Лабса” жамоаси ҳозирда 34 очко билан турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг бугунги рақиби “Ифтихор” жамоаси эса 30 очко жамғариб, 7-ўриндан жой олган.

Кўрамиз, бугун бухороликлар 11 нафар бўлишига қарамай “Ифтихор” майдонидан очко билан қайта олармикин?

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика