RU

Последние новости

09:20Роналду "Ал-Наср"даги вазиятдан норози   1 09:01"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  83 08:28Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов "Тоттенхэм"га қарши ўйинда неча баҳо олди?  3 07:51Футзал. Эрон - Ўзбекистон ва қолган чорак финал учрашувларининг бошланиш вақти маълум  5 04:04А Серия. “Ювентус” меҳмонда “Парма”га 4 та гол урди  1 03:58Саудия Арабистони Про лигаси. “Ал Иттиҳод” ўз уйида минимал ҳисобдаги ғалабага эришди  0 03:49Лига 1. ПСЖ меҳмонда қийин ғалабага эришди  2 03:43А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  0 00:07Бундеслига. “Боруссия Дортмунд” Гирассининг 2 дақиқада қайд этган дубли туфайли “Хайденхайм”ни мағлуб этди  0 23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  57 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  2 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  1 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  31

Бикмаев Эронга қарши ўйнай олмайди Новости

Бикмаев Эронга қарши ўйнай олмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев жароҳати туфайли Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинида иштирок эта олмайди.

“Локомотив” аъзоси кеча, 6 июнь куни Таиландга қарши (2:0) ўтказилган ўртоқлик ўйинида жароҳат олиб, 52-дақиқа майдонни тарк этишга мажбур бўлганди.

Дастлабки тиббий текширув натижаларига кўра, Марат Бикмаев Эронга қарши ЖЧ–2018 саралаш ўйинига қадар тиклана олмаслиги маълум бўлди. Шу жумладан, Даврон Хошимов клубда орттириб олган жароҳатидан бутунлай фориғ бўлмади ва у ҳам Теҳрон сафарини ўтказиб юборади.

Аввалроқ жароҳатлари туфайли Виталий Денисов (“Локомотив” Москва), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив” Тошкент) ва Александр Мерзляков (“Қўқон-1912”) олинган жароҳатлари сабаб терма жамоанинг Таиланд ва Эронга қарши беллашувларини ўтказиб юбориши ҳақида хабар берилганди.  

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь, душанба куни Теҳрон шаҳридаги “Озоди” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши кўзда тутилган.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика