Бэйлнинг агенти: “У “Реал”дан кетишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман”
04 июн 2020 20:00
Новости
Бэйлнинг агенти: “У “Реал”дан кетишига ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман”
Мадридликлар вингери Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг “Реал”дан кетмаслигини таъкидлади.
“Ҳар доим унинг Мадридда бахтли эканлгини айтганман. У яхши ҳаёт кечирмоқда. “Реал”да кетишига сабаб кўрмаяпман. У ҳаётидан мамнун. Молиявий томондан эса у нафақат ўзини, балки фарзандлари ва невараларини ҳам таъминлай олади. Ҳозир у кетишни хоҳламаса керак деб ўйлайман”, дея қайд этган Барнетт.
Уэлсликнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Бэйл жорий мавсум “қаймоқранлилар” либосида 18 ўйинда қатнашиб, 3+2 кўрсаткичга эришди.
Комментарии