Бэйл Зидандан ўзини қайдномага киритмасликни сўради
19 июл 2020 08:15
Новости
Бэйл Зидандан ўзини қайдномага киритмасликни сўради
Мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Гарет Бэйл жамоаси бош мураббийи Зидандан Примеронинг “Леганес”га қарши кечадиган баҳсда ўзини қайдномага киритмасликни сўради.
Бу ҳақда Испаниянинг Onda Cero нашри журналисти Эду Пидаль хабар бермоқда.
“Гарет Бэйл Зидандан” “Леганес”га қарши баҳс қайдномасига киритмасликни илтимос қилди. Бир неча тур илгари Хамес худди шундай ишни қилганди. Зиданнинг ушбу футболчиларни қайдномага киритмаслигининг сабаби ҳам шу”, дея ёзди Пидаль ўзнинг Твиттердаги саҳифасида.
Хамес Родригес Ла Лига 34-тури доирасида “Атлетико”га (1:0) қарши баҳс олдидан жамоа мураббийига уни қайдномага киритмасликни сўраб, мурожаат қилганди.
“Леганес” – “Реал” учрашуви бугун 19 июлдан 20 июлгача ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии