"Бейжинг Гоан" Кампль учун 22 млн. евро таклиф қилмоқда, "Байер" эса 30 млн. евро сўраяпти
10 июл 2017 16:41
Новости
"Бейжинг Гоан" Кампль учун 22 млн. евро таклиф қилмоқда, "Байер" эса 30 млн. евро сўраяпти
"Байер" ярим ҳимоячиси Кевин Кампль фаолиятини "Бейжинг Гоан"да давом эттириши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец тўп тепадиган Хитой клуби раҳбарияти 26 ёшли футболчи учун 22 млн. евро таклиф қилмоқда, аммо леверкузенликлар ўз ярим ҳимоячиси учун 30 млн. евро талаб қилишмоқда. "Байер" спорт директори Руди Фёллернинг маълум қилишича, немис клуби хўжайинлари музокараларга тайёр.
Словениялик ва "Байер" ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади. Олдинроқ Кампль Леверкузен клубини тарк этиши ҳақида маълум қилган эди. У Хитойга ўтиши ҳақидаги саволга, фақат "Байер"да бирга ишлаган мураббийи, айни дамда "Бейжинг Гоан"ни бошқараётган Рожер Шмидт қўл остида ўйнашга тайёрлигини айтган.
Комментарии