RU

Последние новости

23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  1 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  13 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  340 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  10 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  38 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  119 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  5 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди? Новости

Беш карра Европа чемпиони Испания U-21 терма жамоаси Тошкентга келади. Бу қандай амалга ошди?

Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси октябрь ойида Испания U-21 терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар чиқди.

Мазкур учрашув 13 октябрь санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.

13 октябрь

Ўзбекистон – Испания  


Яқиндагина, 8 июль куни якунига етган U-21 Европа чемпионатида Испания терма жамоаси финалга қадар етиб борди ва Англияга имкониятни бой берди. Ушбу мусобақада 2000 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат терма жамоалар иштирок этишди. Навбатдаги U-21 Европа чемпионати икки йилдан сўнг, Словакияда бўлиб ўтади. Янги ташкил этилган (2002 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат) Испания U-21 сентябрь ойида мана шу мусобақага саралаш баҳсларини бошлайди. Испания гуруҳда Бельгия, Шотландия, Венгрия, Мальта ва Қозоғистон билан куч синашади. Тақвим бўйича 17 октябрь куни Испания ёшлари Қозоғистон меҳмони бўлади.

"Испанияни Тошкентга олиб келиш қийин бўлмадими? Йўқ, қийин бўлмади. Биз ишимиз давомида Европа, Америка, Африка қитъасида ўйнайдиган турли ёшдаги терма жамоалар, аёллар, футзал жамоаларининг тақвимини доимий ўрганиб борамиз. Испаниянинг тақвимини ўрганиб чиқдик ва октябрь ойида Қозоғистонга Европа чемпионати саралаши доирасидаги расмий ўйинга келишини билдик. Тўғридан тўғри, агентларсиз Испания футбол федерациясига хат билан чиқдик ва уларни Қозоғистонга боришдан олдин Тошкентга таклиф қилдик. Улар стандарт шароитлар асосида рози бўлишди, яъни учиб келиш улардан, биз томондан яшаш харажатлари. Тўғри четдан барчаси осондек кўриниши мумкин, бироқ бундай вазиятда рақибларнинг режаларини олдиндан кўра билиш ҳам керак", - деди ЎФА халқаро бўлим раҳбари Шерзод Игамбердиев.

Маълумот учун, Испания U-21 тоифасида беш марта (1986, 1998, 2011, 2013 ва 2019 йиллар) Европа чемпиони бўлган. Бу борада испанлар Италия билан бирга рекордчи ҳисобланади.

2019 йил Бразилияда U-17 Жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Унда 2002 ва ундан кейин туғилган футболчилардан иборат Испания терма жамоаси ҳам иштирок этган ҳамда чорак финалга қадар етиб борганди. Ўшанда таркибда Педри ("Барселона"), Илайш Мориба ("РБ Лейпциг"), Йереми Пино ("Вильярреал"), Рафа Марин ("Реал Мадрид Б"), Пабло Морено ("Маритму") каби футболчилар бўлганди. Лекин октябрь ойида шу футболчилар келади дегани эмас, ҳозирги бош мураббий қайси футболчиларни Қозоғистон билан баҳсга чақирса ўшалар Тошкентга келади.


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика