RU

Последние новости

23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  0 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  114 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0

Бердимуродовдан гипс олинди Новости

Бердимуродовдан гипс олинди

Жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Раҳматилло Бердимуродов жорий йилги чемпионатнинг 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашувда елкасидан жароҳат олганди.

Учрашув сўнгги дақиқаларида ортирилган жароҳат жиддий бўлиб чиққанлиги боис Бердимуродовни маълум муддатга сафдан чиққанлиги ойдинлашганди. Елка қисмидаги бир нечта синиш кузатилганлиги боис Бердимуродовга гипс қўйилганди. Куни-кеча Раҳматиллодан гипсни олинганлиги жамоамиз шифокори Баҳодир Абдуғаниев бизга маълум қилди. Бугун эса Бердимуродов якка тартибда шуғулланишга ҳам улгурди. Айни пайтда уйида бўлиб турган футболчининг ҳолатини яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Агарда ҳаммаси режа асосида кечадиган бўлса ҳимоячи иккинчи даврадан майдонга тушиш имкониятига ҳам эга бўлиши мумкин. Айни пайтда футболчини тўлиқ соғайиб сафга қайтиши борасида аниқ бир фикр билдириш мушкул.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика