RU

Последние новости

15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  1 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  3 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  9 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари! Новости

Бердиев ва Геворкян – сентябрь ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 2-6 октябрь кунлари бўлиб ўтди.
Сўровномада журналистлар Олий Лига ва Биринчи Лига клубларида фаолият олиб бораётган жами 12 нафар мураббий ва 17 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев 78 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Машъал» бош мураббийи Александр Хомяковни 23 баллга ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Эътиборли томони, сентябрь ойи сўровномасида журналистлар Рўзиқул Бердиевни 10 марта биринчи ўринга лойиқ мураббий сифатида кўрсатишди.

Футболчилар орасида эса сентябрь ойи якунларига кўра «Насаф» ярим ҳимоячиси Артур Геворкянга тенг келадиган футболчи топилмади. Ярим ҳимоячи сентябрь ойи сўровида ўзининг энг яқин таъқибчиси, Муборакнинг «Машъал» жамоаси ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоевни 10 баллга ортда қолдирди ва 64 балл билан 2014 йил ҳисобидан биринчи марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2014 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Артур Геворкян («Насаф») – 64 балл;
2. Зоҳир Қўзибоев («Машъал») – 54 балл;
3. Виктор Клишин («Шўртан») – 30 балл;
4. Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф») – 27 балл;
5. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») – 15 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси сентябрь ойи кучли бешлиги:
1. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 78 балл;
2. Александр Хомяков («Машъал») – 55 балл;
3. Вадим Абрамов («Локомотив») – 51 балл;
4. Сергей Лушан («Бунёдкор») – 34 балл;
5. Фурқат Эсонбоев («Оқтепа») – 10 балл.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика