Бербатов: "Роналду яна 2-3 йил ўйнаб бера олади. У ҳали ҳам кучли"
18 окт 2023 22:53
Новости
Бербатов: "Роналду яна 2-3 йил ўйнаб бера олади. У ҳали ҳам кучли"
38 ёшли футболчи ҳақида Бербатов илиқ фикр билдирди.
"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Димитар Бербатов Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.
"Роналду тўхташни истаган пайт тўхтайди. Уяна 2-3 йил ўйнаб бера олади. Роналду ҳали ҳам кучли.
Одамлар у ўйнаётган лига АПЛдан секинроқ дейишлари мумкин, аммо бу аҳамиятсиз. У ҳали ҳам кучли эканлигини исботламоқда. Айниқса, охирги пайтларда. Португалия учун голлар киритиб, ўз ўйинини кўрсатмоқда.
Келинглар, уни шунчаки тинч қўямиз. Ишонаманки, у яқин орада бизни қандайдир янги қарор билан хайрон қолдиради. Ҳозирда Роналду ўйнашда давом этмоқда. Биз эса у тўхташга қарор қилмагунча, Роналдунинг ўйинидан баҳра олишда давом этишимиз керак", -дейди Бербатов.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии