Бензема Класикода гол уриш борасида Уго Санчес билан тенглашиб олди
11 апр 2021 01:08
Новости
Бензема Класикода гол уриш борасида Уго Санчес билан тенглашиб олди
Роналду ва Ди Стефано натижасигача 8 та гол қолди.
Мадриднинг "Реал" клуби Ла Лиганинг 30-турида "Барселона" билан (2:0, танаффус) ўйнамоқда.
Ҳисобни 13-дақиқада ҳужумчи Карим Бензема очди. У каталонияликлар дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олиб, чиройли тарзда гол урди.
Франциялик "Реал" учун Класикодаги 10-голини урди ва бу кўрсаткич бўйича Хуанито ҳамда Уго Санчесга етиб олди. "Барселона"га энг кўп голни Альфредо Ди Стефано ва Криштиану Роналду уришган – 18 та.
Бензема ушбу мавсумда Ла Лигада ҳозиргача 19 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии