RU

Последние новости

16:55Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  1 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  0 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  3 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  24 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  3 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  16 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  2 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  12 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  12

Рашидовнинг дебют баҳсида "Насьонал" - "Бенфика" қарама-қаршилигидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди Новости

Рашидовнинг дебют баҳсида "Насьонал" - "Бенфика" қарама-қаршилигидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди

Португалия чемпионатининг 21-туридан туридан ўрин олган "Бенфика" - "Насьонал" учрашувининг матнли транлсяциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Бенфика" - "Насьонал" 10:0
Гол: Алекс Гримальдо (1, 1:0), Севферович (22, 2:0), Сеферович (27, 3:0), Фернандес (50, 4:0), Пицци (53-пен, 5:0), Ферро (56, 6:0), Диас (64 7:0),  Жонас (85, 8:0), Рафа (88, 9:0), Жонас (10, 10:0).
"Бенфика":
Одиссеас, Алмейда, Диас, Ферро, Грималдо, Пицци, Самарис, Габриэль, Рафа, Сеферович, Феликс.
"Насьонал": Даниэль, Фелипе, Жулио, Росич, Калинди, Палосевич, Маракис, Витор, Алхассан, Камачо, Рашидов.

Бенфика

Алекс Гримальдо - 1', Харис Сеферович - 21', Харис Сеферович - 27', Жуан Феликс - 50', Пицци - 54', Франциско Феррейра - 56', Рубен Диаш - 64', Гонсалвес Оливейра Жонас - 85', Рафа Силва - 88', Гонсалвес Оливейра Жонас - 90'

Примейра-лига . Тур 21

10/02/2019, 22:30

0
:
10
Завершен

Насьонал

Стадион: Estadio da Luz, 54810 зрителей

45'
90'
1'  Алекс Гримальдо
1'  Харис Сеферович
20'  Андреас Самарис
21'  Харис Сеферович
21'  Жуан Феликс
27'  Харис Сеферович
27'  Андре Гомес Алмейда
50'  Жуан Феликс
50'  Пицци
54'  Пицци
56'  Франциско Феррейра
56'  Пицци
62'  Андреас Самарис (Флорентину Луиш)
64'  Рубен Диаш
68'  Жуан Феликс (Филип Кровинович)
73'  Харис Сеферович (Гонсалвес Оливейра Жонас)
85'  Гонсалвес Оливейра Жонас
88'  Рафа Силва
88'  Пицци
90'  Гонсалвес Оливейра Жонас
17'  Филипе Феррейра (Жуан Витинесс)
46'  Ибрагим Альхассан (Гиорги Арабидзе)
84'  Sergio Romeo Marakis (Браян Риаскос)

ЯНГИЛАШ

90. сссс... дейишга ҳам улгурмадим. 10:0. Жонас гол урди ва ўйин тугади. Ҳаммага раҳмат... Рашидовнинг дебюти бунчалик омадсиз бўлишини кутмагандик.

90. Нима эди, анақа, ҳулласде. Ўйин тезроқ тугасин. Ўнинчиси керакмассссс..

88. Ҳа, йўқ, адашдик. Ана тўққизинчи гол. Рафа бўш қолган дарвозага гол урди.

87. Тўққизинчи голдан дарвозабон қутқарди. Унинг ҳам жонига тегди-да, ахир...

85. Жонаснинг 22 метрлардан тепган жарима зарбаси рикошет бўлиб, дарвозага кириб кетди, 8:0.

84. Ўзгариш. Камачо ўрнига Маракис.

82. Камерадан деярли кўрмаяпмиз Сардоримизни. Ҳа, ана у, рақибга прессинг қилди. Лекин "қора-оқ"ларда иштиёқ қолмаган.

77. Қизиқ статистика. "Насьонал" бунга қадар энг йирик мағлубияти 1:6 бўлган ва ўшанда ҳам "Бенфика"га мағлуб бўлган экан. Энди жамоа энг йирик мағлубиятини Рашидовнинг дебютида қабул қилиб олмоқда.

73. Сеферович ўрнига Жонас ўйинга қўшилди.

71. Шу дақиқада тўп Сардорга тегди. Адашмасак, Сардор 5 ёки 6-марта тўп билан муомалада бўлди. Ҳисоблашимиз тўғри бўлса, унинг барча паслари аниқ. Сардорнинг ўйини ёмон эмас.

70. "Бенфика" шунчаки гол ургиси келмаяпти. Аввалига Габриэль, энди Рафа 100 фоизлик вазиятдан гол урмади.

68. Ўзгариш. Секейра ўрнига Кровинович.

67. "Бенфика" саккизинчисига яқин келди.

64. Диас ҳам жарима узатилган тўпга боши билан зарба бериб, гол киритди. 7:0. (Биз ҳали ҳам Рашидовни кутяпмиз. Ҳамма гол урмоқда, у ҳам урсин)

62. Ўзгариш. Самарис ўрнига Йогадор майдонга тушди.

57. ЗАРБАААА!! Арабидзенинг хавфли ва кучли зарбасини мезбонлар посбони қайтарди.

56. ГОЛ! Ферро бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди.

53. ГОЛ! Пицци пенальтидан унумли фойдаланди, 5:0.

53. Пенальти! "Насьонал" дарвозаси томон

50. ГОЛ! Жаримадан узатилган тўпни Фернандес дарвозага жойлаб қўйди, 4:0.

48. Рашидов бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Аммо у оффсайдда қолиб кетди.

47. Бурчакдан узатилган тўпдан "Бенфика" гол уриши мумкин эди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+1. "Бенфика" яна бир бор бўш дарвозани ишғол қила олмагач, бош ҳакам жамоаларни танаффусга чорлади.

45. Биринчи бўлим якунидагина "Насьонал" уйғонди. Ҳужумлар уюштиришмоқда. Бироқ барчаси самарасиз.

44. Рашидов ассистент бўлиши мумкин эди. Аммо Вити бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

42. Бурчакдан оширилган тўпга Рошич зарба берди. Дарвозабон ушлаб олди. "Насьонал"нинг илк зарбаси.

39. ЗАРБАААА!!! Пиреснинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

35. Шу дақиқага келиб, "Насьонал" илк ҳужумни ташкил қилмоқчи бўлганди. Ўхшамади.

32. "Бенфика"нинг супер ҳужуми. Улар бутун жамоа бўлиб ҳужум қилмоқда. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни чиқариб юборди.

Нима учун Рашидов демаяпмиз? Чунки Рашидов тугул "Насьонал"га тўп тегмаяпти.

27. "Бенфика" истаган ишини қилмоқда. Қанотдан узатилган тўпни Сеферович осонгина бўш қолган дарвозага йўллади, 3:0.

26. Секуейранинг боши билан берган зарбасига бироз аниқлик етишмади. "Бенфика" тўлиқлигича устунлик қилмоқда.

23. Фернандеснинг қанотдан ерлатиб узатган тўпини Сеферович дарвозага тўғрилай олмади.

22. Учрашувда ҳисоб ўзгарди. Сеферович ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан унумли фойдаланди ва ҳисобни 2:0га етказди.

21. Камачони йиқитгани учун Самарис огоҳлантирилди.

19. Ҳозирча фақатгина "Бенфика" ҳужум қилмоқда. "Насьонал" эса ҳимояда.

18. Ўзгариш. Маракис ўрнига Вити.

17. Феррейра гол урганди. Бироқ оффсайд.

16. Рашидовни йиқитишди. Фол.

15. ЗАРБАААААА!!!! Пиццининг берган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Гол бўлиши мумкин эди.

14. ЗАРБАААА!!!! Сеферович бирга бир вазиятдан гол ура олмади.

12. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Сеферович тўпни яхшироқ тўхтата олганида гол уриши мумкин эди.

9. Ўйин сурати бироз тушиб кетди.

2. Илк дақиқаданоқ мезбонлар "Насьонал" дарвозасини ишғол қилди. Сеферович  узатган тўпни Гримальдо голга айлантирди. Унинг тепган тўпи дарвозанинг ўнг бурчагига бориб тушди, 1:0.

1. Учрашув бошланди!

Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика