RU

Последние новости

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  15 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  67 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Бенфика" афсонаси Колуна вафот этди Новости

"Бенфика" афсонаси Колуна вафот этди

"Бенфика" клуби сафида Европа чемпионлар кубогини икки бор қўлга киритган 78 ёшли Мариу Колуна вафот этди.
Португалия терма жамоаси собиқ аъзоси 78 ёшида бу дунёни тарк этди.

Колуна 16 мавсум давомида "бургутлар" билан бирга 10 марта Португалия чемпиони бўлган, 6 марта мамлакат кубогини ва икки марта Европа чемпионлар кубогини қўлга киритган. 1970 йилда "Лион"га кўчиб ўтган ва икки йил давомида ушбу клубда тўп тепган. Португалияга қайтиб "Эштрела"да футболчилик фаолиятини тугатган.

У 1935 йил Португалиянинг колоннаси ҳисобланган Мозамбикнинг Инхака шаҳрида туғилганди. Фаолиятини "Дешпортиво"да бошлаган ҳамда 1954 йил Португалияга кўчиб ўтган. "Бенфика" сафида у 677та ўйин ўтказган, уларнинг ярмидан кўпида сардор сифатида ҳаракат қилган.

Португалия терма жамоаси таркибида Колуна 57та ўйинда 7та гол урган. 1966 йилги Жаҳон чемпионатида айнан у сардорлик қилган терма жамоа учинчи ўринни қўлга киритганди. 1972 йил Колуна фаолиятини тугатган ва Мозамбик футбол федерациясида раҳбарлик қилган. Бундан ташқари бу мамлакатда спорт вазири сифатида ишлаган.

Колуна сешанба куни Мозамбик пойтахти Мапуту шаҳрида вафот этди. Уни ўпкадаги шамоллаш бу дунёдан олиб кетди. Икки ой олдин "Бенфика" ва Португалия терма жамоасининг яна бир афсонаси Эусебио вафот этганди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика