“Беневенто” бу мавсум “Милан”дан 4 очко тортиб олди
22 апр 2018 08:50
Новости
“Беневенто” бу мавсум “Милан”дан 4 очко тортиб олди
Кеча Италия А Сериясининг 34-турида “Беневенто” сафарда “Милан”ни мағлуб (1:0) этиб, катта шов-шувга сабабчи бўлганди.
Кампанияликлар жорий мавсум “россонери”ларга қарши кечган 2та учрашувда номдор рақибдан 4 очко олишга муваффақ бўлишди. Бу билан “Беневенто” “Милан”га ноқулай рақиб эканлигини исботлади.
Боиси, “Беневенто” А Сериянинг ҳеч қайси жамоасидан 4 очко ололмаган. Жамоа турнир жадвалида 17 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди. 20 май куни “Беневенто” чемпионатнинг сўнгги турида “Кьево” билан тўқнаш келади. Биринчи даврада вероналиклар 0:1 ҳисобида ютқазишганди. “Кьево” ҳам “Милан” сафига қўшилиши мумкин.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Комментарии