RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  41 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  23 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

⚡️ Белотти vs. Шомуродов Новости

⚡️ Белотти vs. Шомуродов

Ўтган ёз Андреа Белотти эркин агент сифатида “Рома”га келиб қўшилди ва 1+2 кўринишида шартнома имзолади.

Албатта, мазкур трансфер ўзбекистонлик мухлисларга маъқул келмагани аниқ. Чунки, Шомуродов энди нафақат Тэмми Абрахам, балки, Белотти билан ҳам асосий таркиб учун курашишига тўғри келарди. Бундан ташқари, клуб 27 ёшли ҳужумчини қўйиб юборишни хоҳламади ва мавсум давомида режаларига уни ҳам киритгани хабар қилинганди. Аммо Элдор ҳозиргача клуб либосида ҳали бирорта ҳам ўйинни асосий таркибда бошламади. Балки, у А Сериянинг бошқа клубига ўтиб кетгани яхшимиди?

Жозе Моуринью ўзи учун "ёқимтой" бўлган италияликка кўпроқ имкон бермоқда. Хўш, у бу ишончни оқлай оляптими ўзи?

Келинг, Белотти ва Шомуродовнинг жорий мавсумдаги статистикасига эътибор қаратамиз.

Андреа Белотти, 28 ёш

Умумий 14 та учрашувда (6 та асосий, 8 таси захирадан) майдонга тушди ва фақатгина битта ўйинда (ХИК – “Рома” 1:2) захирада қолдирилди;

Иккита гол урди – ХИК (3:0) ҳамда “Бетис” (1:1) билан ўйинда;

Белотти ўйнаган баҳсларнинг 8 тасида “бўрилар” ғалабага эришди, 5 тасида ютқазди ва бир марта дуранг ўйнади;

Майдонда умумий 610+ дақиқа ҳаракат қилди.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 63 та (71 фоиз аниқ);

Ҳужум яратилган паслар – 6 та;

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 6 км;

Энг юқори тезлиги соатига 33,12 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 4 та;

Ноаниқ зарбалар – 1 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 8 марта;

У қўполлик ишлатган – 7 марта.

Элдор Шомуродов, 27 ёш

Умумий 7 та учрашувда қатнашди ва барчаси захирадан майдонга тушди. 11 та ўйинда қайдномадан жой олди, аммо баҳсда иштирок этмади – 4 таси Европа Лигаси, 7 таси А Серияда;

Мавсумдаги ягона голини “Лудогорец”га қарши (1:2) ўйинда айнан Белоттининг ўрнига захирадан тушиб, уришга эришди;

Элдор қатнашган ўйинларнинг 3 тасида римликлар ғалаба қозонган ва 4 тасида имконият бой берилган;

Майдонда умумий 91+ дақиқа (!) ҳаракат қилган.

А Сериядаги расмий статистикаси:

Умумий паслари – 20 та (85 фоиз аниқ);

Ўртача майдонга босиб ўтган йўли – 2 км;

Энг юқори тезлиги соатига 32,22 км;

Дарвоза томон аниқ зарбалари – 1 та;

Ноаниқ зарбалар – 2 та;

Унга нисбатан фол ишлатилган – 1 марта.

+БОНУС

Ўзбекистонлик футболчи бўлгани учун Шомуродовни кўпроқ ўйнашини хоҳлаётгандек кўринаётгандирмиз, аммо октябрь бошида EA Sports компанияси ФИФА 23 симуляторида ҳафта рамзий жамоасига ҳамюртимизни ҳам киритди ва унинг халқаро майдондаги (Коста Рика – 1:2 ва Камерун – 1:1 билан ўртоқлик ўйинларида) иштирокини юқори баҳолаб, рейтингини кўтариб қўйганди.

“WhoScored” статистик портали жорий мавсум ҳисоб-китобига кўра эса Элдор ўртача 6,19 баллга, Белотти 6,37 баллга баҳоламоқда.

Хулоса ўзингиздан…


Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика