Беллингем "Реал"да махсус тартибда шуғулланмоқда
13 июл 2023 07:59
Новости
Беллингем "Реал"да махсус тартибда шуғулланмоқда
Жуд Беллингем тиззасидан олган жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
"Боруссия Д"дан "Реал"га келиб қўшилган ярим ҳимоячи ўтган мавсум Бундеслиганинг сўнгги турида жароҳат олганди. Шу сабабли у Англия терма жамоасининг июнь ойидаги ўйинларини ҳам ўтказиб юборди.
Маълум бўлишича, у айни пайтда майдондан ташқари, алоҳида тартибда физиотерапевтлар билан шуғулланмоқда. Бунгача у бир неча маротаба умумий гуруҳда ҳам машғулотлар олиб борганди.
У жамоа билан бирга АҚШдаги турнега ҳам боради. Унинг "Реал"даги дебюти 24 июль куни Лос-Анжелесда бўлиши мумкин. Ўша куни мадридликлар "Милан"га қарши ўйнашади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии