RU

Последние новости

12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   0 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3

Бельгияликларнинг ҳурмати ёки "Андерлехт" УЕФА ёшлар лигасининг чорак финалида ўйнашни истамади Новости

Бельгияликларнинг ҳурмати ёки "Андерлехт" УЕФА ёшлар лигасининг чорак финалида ўйнашни истамади

"Андерлехт" дисквалификация қилинган ўйинчиси бор Загребнинг "Динамо"сига УЕФА ёшлар лигасининг 1/8 финал учрашувида мағлуб бўлди.

Олдинроқ сайтимизда "Валенсия" УЕФА ёшлар лигасида ҳисобланмаган пенальти сабаб "Челси"га мағлуб бўлганини хабар қилган эдик. Кейинроқ испанияликлар аппеляция беришди.

Аммо ушбу воқеа турнирнинг бу босқичида юз берган ягона можаро эмас. "Андерлехт" ёшлари загреблик ("Динамо") тенгдошларига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Аммо хорватлар "Барселона"га қарши мусобақанинг 1/4 финал баҳсида майдонга тушмаса керак. Чунки "Андерлехт"га қарши ўйин тугашига 7 дақиқа қолганда "Динамо" сариқ карточкалар туфайли учрашувни ўтказиб юбориши керак бўлган Матия Фантич майдонга тушди. Энг қизиғи, бельгияликлар аппеляция беришмади.

"Биз уларнинг жойини эгаллаб олмоқчимиз. Загребликлар бизни майдонда ҳалол мағлуб этишди ва биз томондан аппеляция бериш тўғри бўлмас эди. Захирадан ўйинга қўшилган футболчи натижага ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. Кучли жамоа ғолиб бўлди" - дейди "Андерлехт" раҳбарларидан бири Жан Киндерманс.

Шунга ўхшаш воқеа 2014 йил Чемпионлар лигаси саралаш баҳсида содир бўлган. "Легия" "Селтик"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этади, аммо шотландияликлар кейинги босқичга ўтишади. Жавоб учрашувининг охирги дақиқаларида майдонга ўйнашга ҳаққи йўқ бўлган Бартош Березински чиқади. Ҳимоячи олдинги мавсумда Европа лигаси учрашувида четлатилган эди ва у уч ўйинлик дисквалификация якунига етмасдан майдонга қайтади. Шотландияликлар аппеляция беришди ва УЕФА уларни кейинги босқичга ўтказди.

Қизиқ, агар ёшлар лигасида ҳам Чемпионлар лигасидаги соврин жамғармаси бўлганида, бельгияликлар қандай йўл тутган бўлар эди?

"Андерлехт" кейинги босқичга чиқишни истамаслигига эътибор бермаган УЕФА текширув ишларини бошлаб юборган. Бугун ушбу иш ва "Челси" - "Валенсия" учрашувидаги пеналтилар серияси борасидаги қарор эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика