RU

Последние новости

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Беларусдаги легионерларимиз ҳақида маҳаллий мутахассислар нима дейди? Новости

Беларусдаги легионерларимиз ҳақида маҳаллий мутахассислар нима дейди?

Беларусь чемпионати 10-тури ҳам ниҳоясига етди.

Турнир стартининг асосий кашфиёти "Энергетик-БГУ" бўлди. Тўртта ўзбек футболчиси тўп тепадиган ушбу жамоа БАТЭнинг асосий таъқибчиси. Борисов клуби 9 турдан кейин 23 очко, минскликлар эса 10 турдан кейин 22 очко жамғарди. "Талабалар" сўнгги уч ўйинда умимий 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу жамоа ўтган йили жон сақлаш учун курашиб, охирги тур қуйи поғонага тушиб кетишдан қутилиб қолганига ишониш қийин. Қувонарлиси, бу ютуқларда ўзбекларнинг ҳиссаси катта. Ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов 10 учрашувда тўлиқ ҳаракатланди, 2та гол урди ва 1та голли пас берди. Ярим ҳимоячи Шохруҳбек Абдураҳмонов ҳам 10та баҳсда майдонга тушди (2таси тўлиқ эмас), 1та гол уриб, 3та голли узатма қайд этди. Унинг амплуасида ўйнайдиган ўзбекистонлик Аббосбек Жумақулов битта учрашувда майдонга тушган бўса-да, ассист қайд этишга улгурди. Беларусь чемпионати асосий қаҳрамони — Бобир Абдихолиқов. Форвард 10 баҳсда 11та гол урди (албатта, лигада ҳаммадан кўпи) ва 4та голли пас берди.

Терма жамоалар ўйинлари сабабли, Беларусь чемпионатида икки ҳафталик танаффус эълон қилинди. Шу фурсатдан фойдаланиб, Беларусдаги таниқли мураббий ва мутахассислардан пойтахт клуби сафида тўп тепадиган ўзбеклар ҳақида фикр билдиришларини сўрадик.

Виталий Жуковский - "Ислочь" ва Борисовнинг БАТЭ клуби собиқ бош мураббийи:

— Келинг, сўзни Абдихолиқовдан бошласак. Йигитча жуда тезкор экани кўриниб турибди. Ҳамкасблари унинг ўйинини бир мунча ўрганиб, у майдонда нималарга қодирлигини билиб улгуришди. Шу сабабли, ҳам вертикал узатмалар сони кўп ва футболчи тўп учун курашда анча фойдали ҳаракат қилмоқда: қайтган, назоратсиз қолган тўпларга биринчи бўлиб етиб бормоқда. У шунингдек, ҳужумларни якунлашда ҳам яхши ҳаракат қила олади. Вақт ўтиши билан унга қийинроқ бўлиши турган гап: рақиблар унинг ўйин услубини билиб оладилар. Аммо йигитчанинг иқтидори яққол кўриниб турибди.

Таянч ярим ҳимоячи Абдураҳмонов ўз ишини сифатли даражада бажаради ва мураббийлар ундан нима талаб қилаётганини яхши англаб етди. Тўп билан яхши ҳаракатланади, баъзида унда етакчилик сифатлари ҳам намоён бўляпти. Бироқ очиғини айтсам, айниқса, марказий ҳимоячи Ҳусанов мени лол қолдирди! Унинг ёшини ҳисобга олиб тўғрисини айтаман, у топ ҳимоячи! Ўзини қандай тутиши, қандай ўйнаши... мени таъсирлантирди. Бу йигитчанинг келажаги ёрқин. Фикримча, у юқори даражада ўйнай олади. Яна бир жиҳат, алоқани йўлга қўйиши керак. Бир ўйиндан кейин кўришиб қолдик, ўшанда унга шундай дедим: "Сен марказий ҳимоячисан. Гаплашишни бошла". Агар шунга қулоқ солса, ҳаммаси супер бўлади.

Александр Лухвич - "Минск"собиқ мураббийи:

— Бобир — тез, кескин, меҳнатсевар ва яхши техникага эга футболчи. Тарбия олгани билинади. Унинг ўйини очилишида Юревич ва мураббийлар штабиниинг ҳиссаси катта. Унга ишонишди, у эса бунга голлари билан жавоб қайтармоқда. Ҳа, пенальтидан урган голлари кўпроқ, лекин нуқтадан адашмаслик ҳам муҳим. Яқинда Москванинг "Динамо" клубидаги футболчини эсланг: "Спартак"га гол уролмади ва жамоа Россия Кубогида мағлуб бўлди. Нуқтадан зарба бериш учун совуққон бўлиш керак. Яначи? Голни яхши ҳис қила билиш муҳим. У якка ўзи эпизодларни ҳал қила олади. Ҳимоячилар бундай форвардларга қарши ўйнаши жуда қийин. Яна менга ёш ҳимоячи ҳам ёқди. Айтишларича, 2004 йилда туғилган экан. Шубҳаландим, лекин агар шундай бўлса, у ҳолда жуда зўр ҳимоячи. У жуда қатъиятли, позицияни ўқий олади ва ҳужумларни яхши бошлайди.

Умуман олганда, ҳар учала ўйинчининг ҳам зарбаси кучли ва техник томондан яхши таълим олишган. Авваллари: "Агар жамоани барбод қилмоқчи бўлсанг, бир мамлакатдан уч ўйинчи ол" дейишарди. Айни дамда "Энергетик"да 4та ўзбек тўп тепади, бироқ улар бу мақолнинг тескарисини қилишмоқда. Баракалла! "Энергетик-БГУ"нинг жадвалдаги ўрни? Агар омад келган бўлса ҳам, фақат биринчи тур, жамоа энди формага киришаётганда бўлган. Ҳозир эса 10-тур! Жамоа ривожланаётгани, мухлисларга ёқадиган вертикал футбол ўйнаётганини кўряпмиз. Менимча, жамоа 2-ўринга лойиқ. Буёғига нима бўлишини кўрамиз, тахмин қилиш қийин. Чемпионатимиз ўртача кўрсаткичга чиқди, жамоалар ўртасида катта фарқ йўқ. Ҳар қайсиниси исталган жамоани ютиб қўйиши мумкин ва бу сенсация эмас, аксинча, янада қизиқарли бўлади.

Михаил Горнак - собиқ футболчи, АБФФ ва "Яснае-ТВ" телеканали шарҳловчиси:

— Абдихолиқов мослашиши учун бироз вақт керак бўлди. Ўтган йили у келганидаёқ, ундан умид катта эди. Лекин жамоа ўйнамади: олий лигада қолиш учун курашди, натижа бўлмади, молиявий аҳвол ҳам ёмонлашди. Бу эса унга таъсир кўрсатган деб ўйлайман. Лекин шунга қарамай, у 14 ўйинда 3та гол урди.

Жорий мавсумда эса анча мослашиб олди. Жамоа ҳам жисмоний ва психологик томондан яхши тайёрланган экан. Йигитлар натижа кўрсатмоқда. Ўтган йили Бобирга вазиятлардан унумли фойдаланиш бироз панд берганди, аммо бу йил бунинг уддасидан чиқяпти. Статистикага кўра, 8 турда дарвоза томон 23 марта зарба йўллаган, ундан 16таси аниқ ва 8таси гол бўлган. Космик натижа! Ҳаттоки, уни ким билан солиштиришни ҳам билмайман. Балки, ўтган йилги Дембо Дарбога ўхшар?! Бобир шу темпда давом этса, Дарбодан ҳам ўзиб кетади.

Ўхшади! Аммо бошқа томондан Львовга ўтаётганидаёқ у 900 минг долларга баҳоланганди. Бу кичкина рақамлар эмас. Мураббийлар унга бу ерда ўзини кўрсатиш имкониятини беришди. 

Марказий ярим ҳимоячи Абдураҳмонов ҳақида гапирадиган бўлсак, аввалига уни ҳимоя чизиғи вакили деб ўйлаганман. Аммо "Энергетик-БГУ" марказдаги футболчилар "учбурчагини" тескари томонга айлантириб қўйди ва Шохруҳбек юқорироқда ҳаракат қила, ҳужумларга қўшила бошлади. Эркинлик берилганди, жамоанинг ёрқин вакилларидан бирига айланди. 

Унинг яхши зарбаси бор ва бундан нафақат жарима зарбаларида фойдаланмоқда, балки мунтазам равишда қайтган тўплар учун фаол курашмоқда ва имкон топилса, дарвозани нишонга олмоқда. Яхши пас бера оладиган, катта кўламдаги ишни бажарадиган ўйинчи. Беларусь чемпионати учун яхши футболчи. Яна бир-икки йилда суперюлдузга айланади. Бироқ у чемпионатимизда узоқ ушланиб қолмайди, деб ўйлайман. "Энергетик" яхши ўйнаётганидан келиб чиқсак, Абдихолиқов ва у – сотилиши мумкин бўлганлар ичида етакчи. 

Учинчи йигит – Абдуқодир Ҳусанов. Мен учун у шунчаки ўзга даража. У 18 ёшда, шунга қарамай, деярли хато қилмаяпти ва ҳужумларни яхши бошлаб, уларга керак бўлса қўшиляпти, иккинчи қаватда ҳам фойдали ўйнаяпти. Буни қандай уддалаётганини очиғи тушунтириб бера олмайман. Ўз юртида шундай ўйнаса ҳам тушунардим, ватанида хотиржам, эркин ҳаракат қиляпти-да дердик, бироқ у буткул бошқа давлатда шундай ўйин кўрсатмоқда. Бунда ҳам мураббийлар штабининг ҳиссаси бўлса керак. Психологик томондан йигитлар кучлилиги кўриниб турибди.

Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика