RU

Беларусь Суперкубоги-2021. БАТЭ ва “Шахтёр” ўртасидаги баҳс қачон ўтиши маълум Новости

Беларусь Суперкубоги-2021. БАТЭ ва “Шахтёр” ўртасидаги баҳс қачон ўтиши маълум

Бугун Беларусь футбол федерацияси ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2021 йилги мамлакат Суперкубоги санаси ҳам тасдиқланди.

Унга кўра, чемпионатнинг амалдаги ғолиби “Шахтёр” (Солигорск) ва кубок соҳиби БАТЭ ўртасидаги учрашув 2 март куни “Минск” стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, йиғилиш давомида Беларусь Кубоги 2020/21 йилги мавсум чорак финалидан ўрин олган дастлабки баҳслар 6 ва 7 март кунларида ўтказишга келишиб олинди.

Беларусь Олий Лигаси янги мавсуми эса 12 мартда старт олиши кўзда тутилган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика