RU

Последние новости

16:25Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  0 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  23 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  19 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  23 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  35 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас Новости

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини якунланди.

Мазкур баҳсни меҳмонлар сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчидан учтаси асосий таркибда ўйинни бошлашди — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса иккинчи бўлим бошида Жумақулов ўрнига майдонга тушди ҳамда иккинчи голга ассистлик қилди. Қайд этиш жоиз, Жумақулов биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида огоҳлантирилишга ҳам улгурди. 

Учрашувдаги дастлабки гол узоқ кутилди. 88-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар давом этаётган бир паллада Гришенко муҳим гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 116-дақиқада эса дублга эришиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Сўнгги голга ҳам айнан Абдихолиқов голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3

Голлар: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика