RU

Последние новости

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  7 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас Новости

Беларусь кубоги. "Энергетик-БГУ" қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига кейинги босқичга йўл олди, Абдихолиқовдан гол+пас

Беларусь Кубоги 1/16 финал доирасидаги "Барановичи" — "Энергетик-БГУ" ўйини якунланди.

Мазкур баҳсни меҳмонлар сафида тўрт нафар ўзбекистонлик футболчидан учтаси асосий таркибда ўйинни бошлашди — Абдихолиқов, Жумақулов ва Хусанов. Абдураҳмонов эса иккинчи бўлим бошида Жумақулов ўрнига майдонга тушди ҳамда иккинчи голга ассистлик қилди. Қайд этиш жоиз, Жумақулов биринчи бўлимнинг 24-дақиқасида огоҳлантирилишга ҳам улгурди. 

Учрашувдаги дастлабки гол узоқ кутилди. 88-дақиқада ўзбекистонлик ҳужумчи Бобир Абдихолиқов меҳмонларни олдинга олиб чиқди, бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Қўшимча бўлимлар давом этаётган бир паллада Гришенко муҳим гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди, 116-дақиқада эса дублга эришиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Сўнгги голга ҳам айнан Абдихолиқов голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз тўп тепадиган "Энергетик-БГУ" клуби мусобақанинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритди.

"Барановичи" — "Энергетик-БГУ" 1:3

Голлар: Абдухолиқов, 88 (0:1), Кипра, 90+1 (1:1), Гришенко, 103 (1:2), Гришенко, 116 (1:3)

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика