RU

Последние новости

09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  4 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  1 08:04"Байер"дан хайдаланган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  4 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  7 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  5 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  7 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  22 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  3 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  15 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  15 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  46 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  3 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  15

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди? Новости

Беларусь. "Энергетик" мавсумдаги илк мағлубиятни қабул қилди, бизнинг легионерлар қандай ўйнашди?

Беларусь чемпионати 5-тури доирасида пойтахтнинг "Энергетик-БГУ" жамоаси мавсумда илк бор мағлубият аламини тотиб кўрди.

Қизиғи, Анатолий Юревичга ушбу "имкониятни" бугунги кунда "Ислочь"ни бошқараётган шогирди Артем Радьков тақдим этди. "Бўрилар" ҳар икки бўлим стартини яхши ўтказиб, 2:1 ҳисобида зафар қучишди.

Биринчи голни меҳмонлар 30 сониядаёқ уришга эришишди. Қайсидир маънода бу голда Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам айби бор. Айнан у марказда тўпни олиб қўйиши мумкин эди, аммо бу ишни муваффақиятли амалга ошира олмади. Тўп Барковскийга бориб тушди ва унинг ҳаволатиб берилган узатмасидан кейин Созах ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Энергетик"нинг дарвозасига урилган иккинчи гол 50-дақиқага тўғри келди — Иван Жуниор Дибанго қанотдан узатилган тўпни дарвозага тўғрилаб юборди. Ўйиндан кейин "Энергетик-БГУ" мураббийларидан бири Павел Родненок кийиниш хонасида "бўрилар" айнан стартни кучли бошлашига эътибор қаратилган. Аммо футболчилар бунга қарши ҳеч нима қила олишмади.




"Энергетик" ўз голини пенальтидан киритди. Бир ҳафта аввал бўлгани каби уни ўзбекистонлик футболчилар "ишлашди". Шоҳрухбек Абдураҳмонов жарима майдончаси чизиғи олдида тўпни эгаллаб, зарба берди. "Ислочь" ҳимоячисига теккан тўп ҳавога кўтарилди, Бобир Абдихолиқов унга боши билан зарба бермоқчи бўлганида эса рақиб бутсаси билан ҳужумчининг пешонасини нишонга олди. Алексей Кульбаков узоқ иккиланмай нуқтани кўрсатди. Бобирга шифокорлар ёрдам кўрсатгунча, пенальтини Рилач ишончли тарзда амалга оширди.

Абдихолиқов майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Доимгидек фаол эди. Пенальтидан ташқари бир неча бор дарвозага зарба берди, аммо уларга аниқлик етишмасди. Бундан ташқари, ҳужумчи битта хавфли вазиятни юзага келтирган муҳим узатмани амалга оширди.

Абдураҳмонов 64 дақиқа ҳаракат қилди. Таянч ярим ҳимоячиси ёмон ўйин ўтказмади ва бир неча бор тўпни рақибдан олиб қўйишга эришди.




Ҳусанов учун эса бу учрашув у қадар омадли ўтди дея олмаймиз. Биринчи голдаги вазиятдан ташқари, Абдуқодир яна баъзи эпизодларда ишончли ҳаракат қила олмади, курашларни бой берди. Шунга қарамай, ўйин охирида айнан у имкон топиб, рақиб дарвозаси томон кучли зарба йўллаганди, лекин Дибанго тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Умуман олганда, Ҳусанов худди Абдихолиқов сингари уч бор зарба беришга муваффақ бўлди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2та тўп йўқотиш ва 14та тўпни эгаллаб олиш бор — бу у қадар ёмон кўрсаткич эмас.

Аббосбек Жумақулов 9 апрелдан буён илк бор қайдномага киритилди. Бироқ ўйиннинг бориши ва ҳисоб Юревичга ярим ҳимоячини майдонга туширишга имкон бермади. Мағлубият "Энергетик-БГУ"ни учинчи поғонага тушишига сабаб бўлди. Энди "талабалар" ҳисобида 10 очко бор, иккинчи ўриндаги "Динамо"да эса — 11.

Кейинги ўйинни минскликлар сафарда Гроднода ўтказади. Рақиб куни-кеча чемпион "Шахтер" (1:1) билан дуранг қайд этган "Неман" жамоаси. БАТЭ Шахбоз Умаровсиз (афсуски бу одатга айланиб улгурди) муросасиз курашда "Гомель"ни таслим этди ва қаторасига бешинчи ғалабасини қўлга киритди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика