RU

Последние новости

14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  3 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  10 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  8 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  12 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  10 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  6 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  14 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  22

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор Новости

Бекзод Толибов блоги. "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш бор

Шу кунларда "Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг ҳам истеъфоси ҳақида ҳам гап-сўзлар кўп айланаяпти.

3 йиллик танаффусдан сўнг жамоани яна Суперлигага қайтарган ушбу мутахассиснинг юқори лигадаги натижалари чиндан ҳам кўнгилдагидек эмас. 8 та тур, 1 ғалаба, 2 дуранг, 5 мағлубият. "Нефтчи" ҳозирда жами 5 очко жамғарган ва тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалининг сўнги поғонасини эгаллаб турибди.

Айтишларича, "Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгариш юз берган. Ҳозирга қадар жамоада Илҳом Мўминжоновга яқиндан ёрдам бериб келган мураббий Владимир Андреев клуб билан хайрлашган. Бунга қониқарсиз натижалар сабаб бўлганми, ёки бошқа бирон гап борми, буниси бизга қоронғу. Айни вақтда жамоада унинг ўрни ким билан тўлдирилган, бундан ҳам хабаримиз йўқ.

"Нефтчи"нинг "Олимпик" билан ўйин олдидан сўнги расмий расмий машғулотини стадиондан кузатдим. Қизиқ жиҳати, жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов машғулот давомида футболчилар билан тенгма-тенг ишлади. Одатда футбол клубларида машғулотлар ёрдамчи мураббийлар томонидан амалга оширилар эди, бош мураббий эса вазиятни четдан кузатиб турарди. Илҳом Мўминжоновнинг машғулотларда ўзи ишлаши балки ёрдамчи мураббий Владимир Андреев жамоани тарк этгани боғлиқ бўлиши ҳам мумкин.

Мўминжонов "Олимпик" билан ўйин якунида ўтказилган матбуот анжуманида бежизга "Ўтган мавсум осмонда эдик, бу йил пастда юрибмиз" дея таъкидламади. Чунки, ўтган йили Про-лигада ижобий натижалар туфайли мухлислар бош мураббийни олқишлаётганди, бу йил эса акси бўлаяпти. Мухлисларни ҳам тўғри тушуниш лозим, уларга натижа керак, ғалаба зарур. Ҳархолда "Нефтчи" 5 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган шонли клуб эканини сизу-биз яхши биламиз. Клуб раҳбариятининг шу кунларда бош мураббийни алмаштириш режаси бўлса, унда жамоага таклиф этиладиган мураббий Илҳом Мўминжоновдан бир бош устун бўлиши лозим. Гоҳ у клубда, гоҳ бу жамоада пайдо бўладиган навбатчи мураббийларнинг бренди юқори бўлган Фарғона жамоасига келиши ярашмайди. Ёки Мўминжоновнинг ўзига имкон бериб кўриш керакдир, балки жамоа ўз ўйинини топиб олса, натижалар яхши бўлиб кетар.

Очиғи, кеча истеъфоси эълон қилинган Шуҳрат Мақсудовга ва натижа кўрсатаман деб машғулотларда футболчилар билан тенгма-тенг ишлаётган Илҳом Мўминжоновларга ачиниб кетаяпман. Начора, мураббийликнинг қисмати шундай, футболда хатто Жозе Моуринью ҳам истеъфога чиқиши мумкин.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика