RU

Последние новости

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда еврокубокдан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  5 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда кечди. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар имкониятларни голга айлантирганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", – дейди Бекзод Қодирқулов.

- Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ? Дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Ҳозир кимнидир айблаш нотўғри. Мағлубиятга учрадими, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимни ютдик. Иккинчи бўлимда характер кўрсатишимиз керак эди. Тажрибали футболчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари кутилганди. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларда тўғри позиция танлай олмадик. Орқа ҳимоячимиз фоллар қилишни бошлагач, уни алмаштирдик. Ўрнига бошқа ҳимоячи тушгач, хатолар кўпайди. "Шўртан" керакли дақиқаларда гол урди. 

- Ёдгор Назаров жуда асабий ҳолатда алмаштириш сўрагани нима билан боғлиқ?

- У орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Шу сабабли ўзини алмаштиришни сўради. 

- "Шўртан" иккинчи бўлимда қайси жиҳатлари билан устунлик қилди?

- Ҳисобда ортда бораётган "Шўртан" иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиши аниқ эди. Ҳар қандай жамоа бундай паллада фаолликни оширади. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Инсонмиз ҳаммада хато бўлади. Биз фақат ўз жамоамиз ҳақида гапирамиз. Аёл киши тўғри ҳакамлик қиладиган бўлса, марҳамат қилаверсин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика