RU

Последние новости

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  0 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  3 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  7 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   15 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга олиб келди"

Про лиганинг 23-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин жанговар руҳда кечди. Сўнгги дақиқаларда диққатни йўқотишимиз натижасида гол ўтказиб юбордик. Аламли мағлубиятга учрадик. "Шўртан"ни ғалаба билан табриклайман. Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар имкониятларни голга айлантирганимизда, ҳаммаси бошқача бўларди. Вазиятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга олиб келди. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди", – дейди Бекзод Қодирқулов.

- Ўтказиб юборилган голларда кимнинг айби кўпроқ? Дарвозабон ёки ҳимоячи?

- Ҳозир кимнидир айблаш нотўғри. Мағлубиятга учрадими, демак, мураббий қаердадир хатога йўл қўйди. Биринчи бўлимни ютдик. Иккинчи бўлимда характер кўрсатишимиз керак эди. Тажрибали футболчилар ёшларни ўз ортларидан эргаштиришлари кутилганди. Охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голларда тўғри позиция танлай олмадик. Орқа ҳимоячимиз фоллар қилишни бошлагач, уни алмаштирдик. Ўрнига бошқа ҳимоячи тушгач, хатолар кўпайди. "Шўртан" керакли дақиқаларда гол урди. 

- Ёдгор Назаров жуда асабий ҳолатда алмаштириш сўрагани нима билан боғлиқ?

- У орқа оёқ мушакларини жароҳатлаб олди. Шу сабабли ўзини алмаштиришни сўради. 

- "Шўртан" иккинчи бўлимда қайси жиҳатлари билан устунлик қилди?

- Ҳисобда ортда бораётган "Шўртан" иккинчи бўлимда ҳужумга ўтиши аниқ эди. Ҳар қандай жамоа бундай паллада фаолликни оширади. Захирадан тушган футболчилар ўйинни кучайтирди. Инсонмиз ҳаммада хато бўлади. Биз фақат ўз жамоамиз ҳақида гапирамиз. Аёл киши тўғри ҳакамлик қиладиган бўлса, марҳамат қилаверсин.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика