RU

Последние новости

20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  0 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  53 20:32"Манчестер Сити" — "Вулверхэмптон". Де Брюйне, Фоден, Бернарду ва Холанд асосий таркибда!  3 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:26"Жирона" — "Барселона". Довбик, Левандовски ва Ямал асосий таркибда  4 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  1 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  2 19:30 "Реал" - "Кадис"  7 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  2 18:36Бу жамоа 22 йил ўтиб АПЛга қайтди  5 18:29АПЛ. "Арсенал" ВАР қарорлари туфайли ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  16 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  12 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  7

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўринда айтишим мумкин, бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳужум ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бир ёки иккита вазият ярата олдик холос. Рақибларда иккита вазият юзага келганди, улар иккисидан ҳам фойдаланиб кетишди. Бу йигитларга руҳан таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, ўйинимиз кучайди. Ҳужумларни ташкил эта бошладик, лекин якунловчи зарбаларда хатоликларга йўқ қўйдик. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз.

"Хоразм" яхши жамоа, улар билан 3 марта ўйнадик, уйда дуранг, сафарда мағлубият ва яна уйда мағлуб бўлдик. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяпти. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. 

- Сафардаги мағлубиятдан сўнг бугун бу жамоага қарши қандай ўзгаришларни амалга оширгандингиз?

- Ўша ўйиндан фарқли равишда бугун қанотларда ўзгаришларга қўл урдик. Бошқа йигитларга ҳам ўйнашга имкон бердик, улар бугун майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин камида дуранг натижага мос бўлганди. Хатолар туфайли ютқаздик деб ўйлайман. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим ҳисобланади. 

- Про-лигада ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шундай вазиятда жамоага қандай мотивация бериш мумкин?

- Биринчидан ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Ўз ишига жиддий ёндашиш керак. Ўрин ололмаганимиз ёки тушиб кетмаганимизга эътибор қаратмасдан охиригача футбол ўйнаш керак. Мотивация қандай, ҳозирдан кейинги мавсумга тайёргарликни ўйлашимиз ва биринчи ўринда мухлислар учун ўйнашимиз керак. Сафар ўйинларида ҳам максимал ишлашимиз керак. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика