RU

Последние новости

06:10Лига 1. ПСЖ - "Гавр" 3:3   0 06:05ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Атлетик Бильбао" 3:1   0 02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  17 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Ўйин камида дуранг натижага мос эди"

Про-лиганинг 19-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Хоразм" (1:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Аввало "Хоразм" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўринда айтишим мумкин, бугун жуда ёмон ўйин ўтказдик. Ҳужум ташкил қилишда камчиликларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимда бир ёки иккита вазият ярата олдик холос. Рақибларда иккита вазият юзага келганди, улар иккисидан ҳам фойдаланиб кетишди. Бу йигитларга руҳан таъсир кўрсатди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларга қўл урдик, ўйинимиз кучайди. Ҳужумларни ташкил эта бошладик, лекин якунловчи зарбаларда хатоликларга йўқ қўйдик. Мухлислардан мағлубият учун узр сўраймиз.

"Хоразм" яхши жамоа, улар билан 3 марта ўйнадик, уйда дуранг, сафарда мағлубият ва яна уйда мағлуб бўлдик. Бу жамоа биз учун ноқулай рақиб бўлиб қолаяпти. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарамиз. 

- Сафардаги мағлубиятдан сўнг бугун бу жамоага қарши қандай ўзгаришларни амалга оширгандингиз?

- Ўша ўйиндан фарқли равишда бугун қанотларда ўзгаришларга қўл урдик. Бошқа йигитларга ҳам ўйнашга имкон бердик, улар бугун майдонда ёмон ҳаракат қилишмади. Иккинчи бўлимда юзага келган вазиятлардан фойдалана олганимизда ўйин камида дуранг натижага мос бўлганди. Хатолар туфайли ютқаздик деб ўйлайман. Футболда омаднинг ўрни ҳам муҳим ҳисобланади. 

- Про-лигада ҳеч бир жамоа қуйи лигага тушиб кетмаслиги аниқ бўлди. Шундай вазиятда жамоага қандай мотивация бериш мумкин?

- Биринчидан ҳар бир футболчи профессионал бўлиши керак. Ўз ишига жиддий ёндашиш керак. Ўрин ололмаганимиз ёки тушиб кетмаганимизга эътибор қаратмасдан охиригача футбол ўйнаш керак. Мотивация қандай, ҳозирдан кейинги мавсумга тайёргарликни ўйлашимиз ва биринчи ўринда мухлислар учун ўйнашимиз керак. Сафар ўйинларида ҳам максимал ишлашимиз керак. Ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилишимиз керак.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика