RU

Последние новости

18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  31 18:34Суперлига. ОКМК - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  2 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул" Новости

Бекзод Қодирқулов: "Азамат Абдураимовнинг истеъфоси? Бу савол раҳбариятга берилгани маъқул"

Про лиганинг 14-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Олимпик"(2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Ушбу ғалаба аввало мухлисларники, бутун Янгиер ва Сирдарё вилоятиники, деб ўйлайман. Кучли рақиб билан муносиб ўйнаб ғалаба қозондик. Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Икки жамоада ҳам ўзига яраша вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол уришимиз мумкин эди. Биласиз, "Олимпик" яхши кўзга кўринган йигитлардан ташкил топган жамоа ҳисобланади. Шунинг учун астойдил тайёргарлик кўргандик. Уларнинг ўйин услубини ўрганиб назарий машғулотларда йигитларга тушунтиргандик. Рақиб футболчиси қизил карточка олганидан сўнг ўйиндаги устунлик биз томонга ўтди. Тажрибали футболчиларнинг вазиятлардан фойдалана олгани ўз сўзини айтди. Ёзги трансферлар ойнасида тажрибали футболчилар ўрнига ёш келажаги бор ижрочиларни олдик. Бундан мақсад жамоани ёшартирган ҳолда кейинги мавсумга тайёрлаш",- дейди Бекзод Қодирқулов.

- Жамоани Абдумалик Абдуллаев каби тажрибали футболчилар қаторида легионерлар ҳам тарк этди. Бу молиявий ҳолат билан боғлиқми? Ёки жамоани ёшартириш учунми?
- Жамоада молиявий томондан ҳаммаси яхши. Клуб президенти ҳар томонлама таъминлаб турибди. Мақсад жамоани ёшартириш эди. Биринчи ўйиндан янги келган футболчилар ғалабага ўз ҳиссасини қўшди.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан ўзингиз қониқдингизми?
- Трансферлардан юз фоиз қониқа олмадим. Биз таклиф қилган икки нафар футболчи турли сабабларга кўра кела олмади. Лекин уларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Азамат Абдураимовнинг истеъфоси тез юз берди.Бу нима билан боғлиқ?
- Ушбу саволни клуб раҳбариятига берсангиз маъқул бўларди.

- Иккинчи голни урган Фахриддин Алимов "Динамо"дан сотиб олиндими ёки ижарага?
- Фахриддин Алимов ижарага олинди. Агар йилни охиригача бизда яхши таассурот қолдира олса, кейинги йилга ҳам шартнома қилиш кўзда тутилган.


Янгиер

Шероз Джалолов - 19', Фахриддин Алимов - 83'

ПРО лига. Тур 14

04/08/2021, 17:30

0
:
2
Завершен

Олимпик

45'
90'
19'  Шероз Джалолов
50'  Бекзод Толибжонов
65'  Шероз Джалолов (Тулкин Эргашев)
79'  Достон Меликузиев (Фахриддин Алимов)
79'  Мпако Этаме Жером (Мухаммадкодир Рахимберганов)
83'  Фахриддин Алимов
90'  Ёдгор Назаров (Шохзамон Хайруллаев)
90'  Ойбек Ахматов (Хуршид Аскаралиев)
26'  Шахзод Тоиров
46'  Шохжахон Султонмуродов (Мухаммадали Гиясов)
46'  Талгат Нигматуллин (Элдор Бегимов)
61'  Бектемир Абдуманнонов (Алишер Одилов)
61'  Отабек Журакузиев (Фаррух Мухторов)
77'  Бехзод Шамсиев (Любомир Бондаренко)

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика