RU

Последние новости

08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  0 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  1 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  3 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  8 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди Новости

Бекободликлар яна Чирчиқда жамланишди

Олдин режалаштирилганидек, Бекободнинг “Металлург” жамоаси футболчилари иккинчи ўқув-машғулот йиғинини ўзлари учун қадрдон бўлиб қолган Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида бошлашди.
Янги йил байрами муносабати билан кичик таътилга чиққан ўйинчиларнинг барчаси мураббийлар ихтиёрига етиб келишди. Раҳбарият томонидан берилган маълумотларга кўра бу йилги мавсумда жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмаяпти. Ўз навбатида бекободликлар сафида тўп суриш истагидаги футболчилар ҳам Тошкент вилояти индустриал марказига ташриф буюрган. Бироқ Аюбхон Нўъмонов ҳамда Руслан Вагаповлар билан шартномани расмийлаштиришга иккала томон ҳам шошилмаяпти. Сабаби “Металлург” жамоаси ҳали футболчилари билан ўтган йилги ҳисоб-китобларни тўлиқ амалга ошириб улгурмаган. Шу боис шартнома тузишга кўрикдаги ўйинчилар шошилишмаяпти десак, муболаға бўлмайди. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича Янги йил арафасида солиқ тўловлари бўйича қарзлар тўлаб бўлинган. Энди навбат футболчилар ҳамда мураббийлар билан ҳисоб-китоб ишлари. Ундан кейин албатта жамоага қўшиладиган ва уни тарк этадиган ўйинчилар билан боғлиқ масалалар ҳам узил-кесил ойдинлашади.

Бу йил “Металлург”ни бир қатор фахрий ўйинчилар тарк этиши эҳтимоли йўқ эмас. Шунингдек, аввал хабар берганимиздек, жамоа тўпурари Шаҳзодбек Нурматов билан Баҳрайннинг “Ал Риффа” жамоаси қизиқаяпти. Ўтган мавсум сермаҳсулликда Нурматовдан қолишмаган Суннатилла Мамадалиев ҳам хориж клубларидан бирига кўрикка кетган. Жамоа ўзгаришлар ҳақида мухлисларимизга тез орада яна маълумотлар бериб борамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика