RU

Последние новости

17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   4 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда? Новости

"BBC"ни соғиндингизми ёхуд уларнинг ўрнини ким босмоқда?

Сўнгги вақтларда жамоатчилик эътибори Альваро Моратанинг жамоадаги ўрни, унга етарлича ўйин амалиёти берилмаётгани ва эшикни тақиллатаётган "совчилар"га қаратилмоқда, аммо...

Аммо ҳозир биз Мората ҳақида эмас, бошқа бир янги "учлик" ўйинига эътиборингизни қаратамиз. Иско, Хамес ва Асенсио учлиги! Кимлар сезди, кимлар йўқ, лекин уч оға-ини ботир биргаликда 31 та гол уриб қўйишди. 


Исконинг ҳисобида Ла Лига баҳсларидаги 10 та гол ва чоршанба куни Чемпионлар Лигасида гувоҳи бўлганимиз, "Атлетико"нинг пайдо бўлаётган умидларини "ўлдирган" гол мавжуд. 

Хамес Родригес ички чемпионатнинг 8 учрашувида 11та гол уришга муваффақ бўлди. "Қойил, шундай футболчи захирада қолиб кетяпти, афсус..." деб коммент ёзишга ошиқмай туринг, сабаби унданда ҳайратланарли кўрсаткичлар Марко Асенсиога тегишли. 


Испания футболи келажаги, жаҳон футболи бўлажак юлдузи дея эътироф этилаётган Асенсио турли мусобақаларда 9та гол уриб улгурди: улардан 3таси Ла Лига ўйинларига, 2таси Чемпионлар Лигасига тўғри келади.

Тўғри бу фақат голлар статистикаси, лекин ўйин бобида ҳам, имкон берилганда, ортиқча эътирозга хожат қолдиришмаяпти. 

Шу ўринда, бу мавсум биз кўриб ўрганган тажовузкор "BBC" биргаликда жуда кам майдонга тушгани, Гарет кўпинча жароҳатлар гирдобида қолиб кетаётганини ҳам таъкидлаш лозим. Хуллас, ўша "BBC"нинг "кетмони учмай" турганда, жамоа ортиқча муаммосиз уларнинг ўрнини боса олаётгани яхши ҳолат ва бундан Зинедин Зидан мамнун бўлиши мумкин. 


Аммо шунча ҳаракат қилаётган, гол уриб фойдали ўйнаётган ёшлар жамоадаги ўрни шундай қолаверишига рози бўлармикин... 


Омонжон Тўхтамирзаев


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика