Байи: "Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман"
25 фев 2021 17:16
Новости
Байи: "Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман"
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Эрик Байи Лионель Месси ва Криштиану Роналду борасидаги саволга жавоб берди.
"Месси ва Роналду орасидан Рамосни танлайман. У мени ҳаммадан кўра кўпроқ илҳомлантиради. Мен у босиб ўтган йўлга ва ҳозирга қадар юқори даражада ўйнашидан лол қоламан.
Мен учун у футбол тарихидаги энг кучли ўйинчилардан биридир. Ҳар кимнинг ўз фикри бор, аммо менга идеал айнан Рамосдир", - дейди Байи.
Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамос сўнгги вақтларда жароҳати сабаб "Реал"га ёрдам бера олмаяпти.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии