"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди
01 сен 21:07
Новости
"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди
"Байер" "Ал Қодисия" вакили билан шартнома имзолади.
Гап аргентиналик Игнасио Фернандес ҳақида кетмоқда. Немис клуби 23 ёшли ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди. Томонлар 2030 йилгача бўлган шартнома тузди.
Sky Sport журналисти Флориан Плеттенберг маълумотларига кўра, келишув суммаси бонуслар билан ҳисоблаганда 30 миллион еврони ташкил этди. Саудия клуби ўйинчининг кейинги трансфер суммасидан 10% олади.
Фернандес ўтган мавсум "Ал Қодисия" сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли пас берди.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии