Бахтиёр Ёқубов: “Баҳсларнинг зич жойлашуви, ўйинимизга таъсир ўтказди”
		
		26 июн 2016 17:35
        Новости	
	 
				 
				Бахтиёр Ёқубов: “Баҳсларнинг зич жойлашуви, ўйинимизга таъсир ўтказди”
Олий лига 14-тур доирасидаги “Қизилқум” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг фарғоналиклар вакили Бахтиёр Ёқубов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
			
        - Бугун майдонда икки тенг кучли рақиблар ҳаракат қилди. Очиғи, “Насаф” ҳамда “Қизилқум”га қарши баҳсларни бир-бирига яқинлиги бевосита бугунги ўйинимизга таъсир ўтказди. Қўшимчасига, Фарғонадан Навоийга узоқ йўл босиб келдик. “Қизилқум” жамоаси ўтган турни ўтказиб юборгани сабабли уларда ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт кўп бўлди. Умуман олганда мазкур омилларни ҳисобга олсак, сафардан бир очко билан қайтиш қониқарли натижа бўлди деб ўйлайман. “Қизилқум” бугун дуранга мос ўйнади. Рақиб сафида фақат Илҳом Юнусов алоҳида ажралиб турди. Бошқа футболчилар, хусусан рақиб сафидаги хорижлик ўйинчилар ҳам бир бош устун ўйнашни уддалай олмади. Кейинги турда ўз уйимизда Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қиламиз. Мазкур баҳсда бекободликларни мағлуб этиб, биринчи даврани яхши кайфиятда якунламоқчиман, - деди Бахтиёр Ёқубов. 
“Нефтчи” матбуот хизмати.
        
            “Нефтчи” матбуот хизмати.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии