RU

Последние новости

11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  6 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  2 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  0 10:05Арне Слот: "VAR фақат аниқ ҳолатларда ишлаши керак"  1 09:50Владимир Бубаня: "Андижон" билан кечган сценарийни яна такрорлашни истайман"   0 09:07Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов кеча неча баҳо олди?  3 08:41Францис Нарх, "Андижон" ҳимоячиси ва бразилиялик футболчи Самарқанд клуби йиғинида қатнашмоқда   0 08:12"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  2 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  34 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  28 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман" Новости

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Ифтихор”-“Шердор” (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик. Самарқандлик футбол мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба бизга жуда зарур эди. Ўтган турда ўз майдонимизда кутилмаганда “Лабса” жамоасига мағлубиятга учрагандик. Рақиб майдонига узоқ йўл босиб келиб, ғалаба қозониб кетаяпмиз, бу жуда ёқимли. Бугунги учрашувда қўлга киритилган ғалабамизнинг асосий омили – яратилган вазиятлардан жамоамиз футболчилари унумли фойдаланишганлиги бўлди деб айтиш мумкин.  



Учинчи даврада Фарғонага иккинчи бор келишмиз, дастлаб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси билан ўйнадик, ғалаба қозондик. Бугун мана “Ифтихор” жамоаси билан ўйнадик. “Ифтихор” жамоаси таркиби аввалгисидан кўра ёшартирилибди, бугун уларнинг мағлуб бўлишига мана шу сабаб бўлди шекилли.

Бизда бугун ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Юқорида айтганимдек, ўтган турдаги мағлубиятимиздан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яна бир бор барча жамоамиз аъзоларини, мухлисларимизни, Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика