RU

Последние новости

21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  2 21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  17 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3

Бахтиёр Саттаров: "Бош соврин учун охиргича курашамиз" Новости

Бахтиёр Саттаров: "Бош соврин учун охиргича курашамиз"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Металлург" (1:2) ёшлари учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров фикрларини билдириб ўтди.

 
"Бугунги учрашув жамоамиз учун жуда оғир кечди.  Биринчи бўлимда футболчилар ёмон ўйин номоиш этмади.  Иккинчи бўлимда эса майдонга тушган барча футболчилар билдирилган ишончимни оқлай олмади.  Уларга топширилган вазифаларни майдонда кўрсатиб бера олмадилар.  Йигитларга ирода ва ўзига бўлган ишонч етишмади.  Майдонга тушаётган ҳар бир футболчи нима учун чиққанини билиши керак ҳамда мураббий кўрсатмаларини бажариши лозим.  Баъзи футболчилардан буни кўрмадим.  Кўрсатмалар бажарилмай қолди ва мағлубиятга сабаб бўлди.  Бунда бош мураббий айбдор бўлади.  Ўйинни қайта кўргандан сўнг бу ўйинни тахлил қиламиз.  Футболчилар билан руҳият борасида кўп ишлаш керак.  Айниқса ёш футболчилар майдонда ўзини йўқотиб қўймоқда.  Аслида 18-19 ёшли футболчилар аллақачон катта футболга мослашиши лозим.  18 -19 ёш футболчини энди бундай ёш болаларча хато қилишга ҳаққи йўқ эди", -  - дейди Бахтиёр Саттаров


- Ёшлар жамоасида биринчи марта бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқдасиз? Ортда қолган учта ўйиндан сўнг умумий фикрлар қандай бўлмоқда?

Турдан-турга футболчиларни имкониятларини,  жисмоний тайёргарликларини,  руҳий ҳолатини,  тактик ва техник тайёргарликларини ўрганган ҳолда тахлил қилиб бормоқдаман.  Бешинчи-олтинчи турларга бориб барча футболчиларнинг қай даражада салоҳиятга эга эканлигини билиб олишим мумкин.  Биринчи турда футболчилар иродали ўйин кўрсатган эди.  0: 2 ҳисобида ортда қолган жамоа бу вазиятдан чиқиб кетди 3: 2 .  Сафарда "Андижон" билан учрашувда эса охирги дақиқаларда йўл қўйилган хато қимматли икки очкодан маҳрум қилди.  

- Амалдаги ёшлар лигаси чемпионини вазифаси нимадан иборат ? Жамоани қабул қилиб олаётган вақтингизда раҳбарият Сизга қандай вазифалар қўйишдилар ?

Жамоани қабул қилиб олаётган вақтимда раҳбарият менга аниқ вазифаларни белгилаб берди.  Келаётган мавсумга асосий таркиб жамоасининг кучсиз чизиқларини ўзимизнинг ёшлар билан тўлдириш ва уларни муносиб футболчи қилиб тарбиялаш бош мақсад қилиб қўйилди.  Фикримча ёшлар лигасининг асосий мақсадларидан бири бош жамоасига муносиб футболчиларни тайёрлашдан иборатдир.  Биз бу мавсум ҳам бош соврин учун охирги тургача кураш олиб борамиз. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика