RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 2:0 (матнли трансляция)  21 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  2 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  4 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  12

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик” Новости

Бахтиёр Қосимов: “Ғалаба қозонишни жуда истагандик”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Андижон” – “Насаф” (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар футболчиси Бахтиёр Қосимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- “Насаф”га қарши ўйиндан кейинги таассуротларингиз қандай?

- Бугунги ўйинда қайд этилган натижадан хафамиз, чунки ғалабани қўлдан чиқариб қўйдик. “Андижон” ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп тепган ҳолда ғалабани қўлга киритмоқчи эди. Бунга жуда яқин ҳам эдик. Турнир жадвалидаги ҳолатимиздан келиб чиқиб айтсам, “Насаф”ни мағлубиятга учратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланарди. 

- Ғалабани сақлаб қолишнинг иложи бормиди?

- Албатта. Бизда ғалабани сақлаб қолиш ёки иккинчи голни уриб, якунда уч очкога эга бўлишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ўз даражамизда ўйнай олмадик. Озгина бўшашганимиз туфайли рақибга имконият тақдим қилдик. Улар эса белгиланган пенальтидан гол уриб кетди. 

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Худо хоҳласа, қолган турларда ижобий натижаларга эришиш учун ҳаракат қиламиз. Бизда футболни жуда яхши кўришади. Мухлисларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам стадионга келишиб, бизни қўллаб-қуватламоқда. Уларни хурсанд қилиш учун ҳам Суперлигада жамоамизни сақлаб қолмоқчимиз. Бизни жуда қийин ўйинлар кутмоқда. Ушбу баҳсларда керакли очколарни тўплай оламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика