RU

Последние новости

20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 20:30CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон (матнли трансляция)  91 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  36 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  26 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  1 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди"

Cоcа-Cола Суперлигаси 20-туридан ўрин олган "Бунёдкор"-"Андижон" (6:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.




"Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бошида марказий ҳимоячиларимиз билан боғлиқ бўлган иккита қўпол хатоларимиз туфайли голлар бўлди, шу сабабли йигитлар ўйин бошида руҳан синиб қолиб, сўнгра ўзларига кела олишмади. Лекин ўйинда бундай ҳисоб бўлишини кутмаган эдик, ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, лекин ўйин бошидаги икки гол йигитларга руҳан таъсир қилди деб ўйлайман. 

— Иккита голдан кейин жавоб голи ҳам бўлди...

— Йигитларга саволлар кўп, қайта кўриб чиқамиз, йигитлар билан жиддий гаплашиб олишимиз керак. Бундай ўйнаб бўлмайди футболни. Йигитларнинг хаёлларида "Андижон"нинг эски ўйин услуби қолиб кетган шекилли. Буни чиқаришга урингандик, сўнги ўйинларда яхши натижалар қайд этаётган эдик, аммо бугун йигитлар ўша эски ҳолатга қайтиб қолгандек кўринди.

— Бугун ўйин томонлама "Андижон"нинг куни эмас экан, десак бўладими?

— Ҳа, бўлади. Иккинчи дарвозабонимиз ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Олимов дарвозани қўриқлади. Бугун бизнинг кунимиз эмас, десак ҳам бўлаверади

— Дарвозабон Элдор Адҳамов нега майдонни тарк этди?

Ўтказиб юборган голларимизда Элдорнинг ҳам айби бўлди. 1-2 вазиятда қутқарса бўларди. Элдор ҳам ҳимоячиларимиз каби ўтказилган голларда айбдор.

— Аслан Ахроровнинг соғлиғи яхшими?

— Ҳолати яхши, оёғи синмаган. Аслан биз билан кейинги ўйинларга тайёргарликни давом эттиради.

— "Андижон" бугун "Бунёдкор"нинг прессингига ва ҳужумига тайёр эмасдек кўринди...

— Эътибор қилган бўлсангиз, "Бунёдкор"нинг учрашувга тайёрланиш вақти бизникидан бир кун камроқ бўлган. Бизда дам олишга ҳам вақт бўлган, яхши тайёргарлик кўрилган эди, аммо биринчи ўйин бошидаги икки гол йигитларни руҳан синдириб қўйди, деб ўйлайман.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика