RU

Последние новости

10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   0 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  2 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  2 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   3 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  6 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  32 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  14 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  1 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  4 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз руҳий томондан бугунги ўйинга ҳам таъсир қилди. Деярли имкониятга ҳам эга бўлмадик. Йигитлар аввалги турларда кўрсатган ўйинларини амалга ошира олишмади. 

Ушбу учрашув жорий мавсумда ўз майдонимиздаги охиргиси эди. Нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлганди. Футболчиларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим. 

Майдон марказида Абдуллоҳ Олимовни ўйнатиб кўряпмиз, у жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам белидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек дарвозабонимиз жароҳат олган. Мавсум охирида барчаси жам бўлиб, жароҳатлар юзага чиқадиган пайт келди. Марказда ва олдинги чизиқда ҳеч нарса ўхшамади. Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон ҳақиқатга яқин ўйнашди. Қолган барча чизиқлардан норозиман. 

Сўнгги тўртта турни нейтрал майдонда ўтиши қўшимча муаммо туғдириб бўлди. Кейинги ўйинларда иложи борича ёш футболчиларни таркибга қўяман. Бундай футболчилар менга керак эмас",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика