RU

Последние новости

17:10Родри дисквалификация қилиниши мумкин  0 16:42Ўртоқлик ўйинлари. “Хоразм” Чехия клуби билан, “Бухоро” Россия клуби билан дуранг ўйнади, ОКМК эса Грузия жамоасидан устун келди  0 15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  8 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  1

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бундай футболчилар менга керак эмас"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум"(0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев фикрларини билдириб ўтди.




"Бугун жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Қандай бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўтган турда йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз руҳий томондан бугунги ўйинга ҳам таъсир қилди. Деярли имкониятга ҳам эга бўлмадик. Йигитлар аввалги турларда кўрсатган ўйинларини амалга ошира олишмади. 

Ушбу учрашув жорий мавсумда ўз майдонимиздаги охиргиси эди. Нима қилиб бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз керак бўлганди. Футболчиларда шижоат, ғалабага бўлган иштиёқни кўрмадим. 

Майдон марказида Абдуллоҳ Олимовни ўйнатиб кўряпмиз, у жароҳатидан кейин тўлиқ тикланмаган. Дониёр Абдуманнопов ҳам белидан жароҳат олиб сафдан чиқди. Шунингдек дарвозабонимиз жароҳат олган. Мавсум охирида барчаси жам бўлиб, жароҳатлар юзага чиқадиган пайт келди. Марказда ва олдинги чизиқда ҳеч нарса ўхшамади. Фақат ҳимоячилар ва дарвозабон ҳақиқатга яқин ўйнашди. Қолган барча чизиқлардан норозиман. 

Сўнгги тўртта турни нейтрал майдонда ўтиши қўшимча муаммо туғдириб бўлди. Кейинги ўйинларда иложи борича ёш футболчиларни таркибга қўяман. Бундай футболчилар менга керак эмас",- дейди Бахтиёр Ҳамидуллаев.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика