RU

Последние новости

16:59Рангник "Бавария"да ишлашдан бош тортди  0 16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  1 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  7 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  14 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11

Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш" Новости

Бахтиёр Эргашев: "Оқ-тепа" нинг мақсади - кучли бешликка кириш"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Янгиер" - "Оқ-тепа" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Эргашев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, бугун 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эдик. Лекин иккинчи бўлим охирида гол ўтказиб юборганимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Аламли мағлубият бўлди. 

Мағлубият учун биз - мураббийлар штаби айбдормиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди, ишлашда давом этамиз.

Бугунги каби ўйинларда охирги дақиқаларга келиб гол ўтказиб юбораяпмиз. Шу сабаб ғалабалар қўлдан чиқиб кетаяпти. Йигитлар ўйин сўнгида консентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Хато ва камчиликлардан хулоса чиқарган холда ишлашда давом этамиз. 

Мақсадимиз кучли бешликка кириш ва ҳозир ҳам ўзгармаган. Ҳали олдинда ўйинлар бор, вазифамизни уддалаймиз деган умиддамиз.

Трансферлар ойнаси вақтида жамоани кучайтириш ниятимиз бор. Бугун "Янгиер" кучли ҳоҳиш эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайман - дейди Бахтиёр Эргашев.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика