RU

Последние новости

18:44Футзал бўйича Осиё кубоги–2026 кундалиги: 1-тур баҳслари якунланди (жадвал)  0 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон Тожикистонни юта олмади  24 17:38"Сени топаман!" — Адрианонинг онасини сунъий интеллект ёрдамида алдаб, пулларини ўғирлашди  0 16:39"Фарғона вилояти ҳоким кубоги" старт олди: "Нефтчи" U-21 ва "Яйпан" ғалабага эришди  7 16:24"Тоттенхэм" футболчиси Ferrari да ўйинга кетаётиб, аварияга учради  0 15:50Матвей Сафонов "Ньюкасл"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  3 15:17ЕЧЛ. Неаполда "Челси"нинг икки мухлиси шифохонага ётқизилди, бирига пичоқ билан ҳужум қилинган бўлиши мумкин  3 14:24Саудияликлар Усман Дембеле учун улкан таклиф тайёрлашмоқда  2 13:48Жейми Каррагер: "Бу "Ливерпуль" АПЛ учун мос эмас"  3 13:12Фабио Капелло: "Милан" — ўта пассив жамоа, ҳужумчилар ҳимояга ёрдам бермаяпти"  2 12:51Италия Кубоги. Барча чорак финалчилар ва жуфтликлар маълум!  2 12:24Бугунги тақвим: Суперлигада янги мавсуми қуръаси, футзал бўйича Осиё Кубогида "Марказий Осиё дербиси", ЧЛда охирги тур ва бошқалар  5 12:07Пол Скоулз: "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг ёмон чемпион бўлиши мумкин"  10 11:42"Бавария" Упамеканони олиб қолиш учун 20 миллион евро бонус таклиф қилмоқда  0 11:2830 январь - ЎФА конгресси ва тақдирлаш маросими  4

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб Новости

Бахтиёр Давлатовни хотирлаб

Мен янгиерлик Бахтиёр Давлатовнинг ўйинларини кўрган эмасман. Фақат ўз даврининг энг яхши тўпурар ҳужумчиларидан бири бўлганини биламан холос.
“Машъал” футбол клубига энди ишга кирган кезларим Бахтиёр ака аллақачон футболчилик фаолиятини тугатиб, “Машъал”нинг Тошкентдаги маъмури сифатида фаолият юритиб келаётганди. Шу-шу Муборакда иш бошлаганимдан сўнг Бахтиёр Давлатов билан танишдим.

Бахтиёр ака ҳаётда анча очиқкўнгил, софдил одам эди. У киши орамиздан анча эрта кетди. Ҳаёт бўлганида 44 ёшни қарши олган бўларди. У кишининг енгил машинасида бир-икки марта Янгиерга бориб келганимизни жуда яхши эслайман. Йўл бўйи фақат футбол ҳақида гаплашиб кетардик. Бахтиёр ака футболни жуда яхши тушунар, мулоҳазалари ҳам анча ўткир эди. Ўзи ҳам ҳужумчи бўлгани учун бўлса керак, ҳозирги ҳужумчилардан жуда кўп нолирди. Олий лигамизда ҳар ўйинда гол урадиган ҳужумчилар камайиб кетди дерди.

Бахтиёр ака машинани тез ҳайдашни яхши кўрарди. Радар бўлмаган жойларда “Epica”ни учириб кетарди. Ахир ўзи ҳам тезкор ҳужумчи бўлган экан-да. Бахтиёр Давлатовнинг вафот этганини эшитиб тўғриси карахт аҳволга тушиб қолдим. Тўғри, унинг соғлиги безовта қилаётгани ҳақида эшитгандим. Бундан икки-уч йилча олдин операция ҳам бўлганди. Бахтиёр ака ўша операциядан кейин анча эҳтиёткор бўлиб қолганди. Режимга қаттиқ амал қиларди. Бундай ўйлаб қарасам, у киши билан охирги бор кўришганимизга ҳам анча бўлибди.

Ўз даврининг ёрқин ҳужумчиларидан бири Бахтиёр Давлатов энди орамизда йўқ. Тўпурар ҳужумчи жуда кўпчилик билан яқин муносабатда эди. Айниқса, “Машъал” футбол мактабида болалар мураббийи бўлиб ишлаётган Вали Келдиев билан жуда қалин алоқада эди. Барча Давлатовлар сингари Бахтиёр ака ҳам бошқаларни ҳурмат қиладиган инсон эди. Ўтган йилнинг ёзида “Машъал” Тошкентда “Металлург” билан ўртоқлик учрашуви ўтказганди. Фотоархивимга қараб қуйидаги суратни топиб олдим. Ўша ўйинни кўриш учун Бахтиёр Давлатов ҳам келган экан. Ҳаёт – нақадар бешафқат, Сиз суратда кўриб турган Шамил Толипов билан Бахтиёр Давлатов (сариқ формада) яқин-яқингача орамизда эдилар. Афсуски, улар энди йўқ. Жойлари жаннатда бўлсин.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика