RU

Последние новости

11:45ЦСКА Файзуллаев учун тўлиқ тўловни кутмоқда  0 11:14Россия ЖЧ иштирокчиси Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади  3 10:40Саудия жамаолари МЮ тарбияланчисига 80 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:03"Интер" тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин  0 09:30Луис Диаснинг "Бавария"га ўтганидан сўнг ойлиги 4 бараварга ошди  5 08:57"Манчестер Сити" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  1 08:35Европанинг машҳур клуби Неймар билан шартнома имзоламоқчи  2 08:03Аутсайдерлар баҳсида "Сантос" ғалаба қозонди. Неймардан дубль  1 07:34Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб учрашув бўлиб ўтади  11 00:46Кушанашвили Валерий Карпиннинг ўзини тутиши ҳақида: "Бу мачо ўйини, у доимо журналистларга қўполлик қилади, ўзини ҳаммадан зукко деб ҳисоблайди"  0 00:20"Реал" Родригoни 80 миллион евродан камига сотмайди  3 23:32Эрон нашрлари Машарипов жароҳати жиддий деб ёзишмоқда. Футболчи бу саволга ўзи жавоб берди  15 23:24"Милан" ва "Ал Ҳилол" қизиқаётган Нуньес мавсумолди ўйинларида 5 та гол урди, у ўтган мавсум АПЛда шундай натижа қайд этган эди  0 23:04Ўртоқлик ўйини. "Ливерпуль" Ла Лига жамоасини таслим қилди, мухлислар 20-дақиқада Жота хотирасига бир дақиқа қарсак чалишди  0 22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0

Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади" Новости

Бахтиёр Бобоев: "Финалда кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Бахтиёр Бобоев қатнашди.

"Олдимизга қўйилган вазифаларни бажара олмадик. Ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқмадим. Жамоам гол ўтказиб юборгач ўзига келиб олади ва ҳисобни ўз томонимизга оғдиришларига ишонгандим. Рақиб жамоанинг ҳам ўйинини таъкидлаб ўтган бўлардим. Бизнинг футболчиларимиз кўп вазиятларда шошилиб қолишди", - дейди Бахтиёр Бобоев.

- Самир Бекрич ва Иван Милошевич кеча ёшлар жамоасида ўйнади...

- Милошевич ўтган турда "Машъал" билан баҳсда кичик жароҳат олганди. Шу боис ўйин амалиётини бериш учун ёшлар жамоасида ўйнатдик. Бекрич ҳам жароҳатдан кейин ўзига кела олмаяпти. Кейинги ўйинларда улар майдонга тушишлари мумкин.


- Олдинда "Бунёдкор"ни Ўзбекистон кубоги финали кутиб турибди...

- Жиззахдаги финал битта ўйиндан иборат. Иккала жамоанинг имконияти 50-50. Кимнинг омади келса ўша жамоа кубокни қўлга киритади. "Насаф" жамоаси кучли, шаклланган жамоа. Бизда муаммолар бор, бир қатор етакчиларимиз финалда иштирок эта олишмайди. Жавон Иброҳимовда жароҳат бор, Хайрулла Каримов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Аммо финалда охиригача ўйнаймиз. Финалга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика